Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

Қорақалпоғистон Республикаси

Жонажон Ватанимиз – Ўзбекистон Республикаси ўзининг мустақил ривожланиш йилларида асрларга тенг йўлни босиб ўтди. Тарихан қисқа бу даврда шаҳар ва қишлоқларимиз, бутун юртимиз қиёфаси, жамиятимиздаги ижтимоий-сиёсий муносабатлар бутунлай ўзгарди. Ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида барқарор ўсиш суръатлари кузатилмоқда. Энг муҳими, халқимиз қалбида ўз юртига эгалик ҳисси, шу улуғ Ватаннинг бугунги ва эртанги куни учун масъулият ва дахлдорлик туйғуси ортиб, унинг онгу тафаккури ва дунёқараши юксалиб бормоқда.

Мустақиллик йиллари бутун мамлакатимизга, ҳар бир ҳудуд ва минтақага бунёдкорлик ва янгиланишлар бошлаб келганининг тасдиғини Ўзбекистонимизнинг шимолий қисмида жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Маълумки, саховатли ва бетакрор қорақалпоқ диёри мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожида алоҳида ўрин тутади. Бу ҳақда сўз юритганда, Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг “Қорақалпоқ халқи доимо юртимизнинг таянч тоғларидан ҳисобланган” деган сўзларини эсга олиш ўринлидир.

Шунинг учун ҳам мустақиллик йилларида бошқа минтақаларимиз қатори Қорақалпоғистоннинг ривожланишига ҳам улкан эътибор берилмоқда. Айнан ана шундай эътибор туфайли бугунги кунда республика пойтахти – Нукус шаҳридан бошлаб, туманлар марказлари, шаҳар ва қишлоқлар, ҳатто чекка овулларгача ҳар томонлама ўзгариб, ривожланиб бормоқда. Бунда, айниқса, давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан ишлаб чиқилиб, изчил амалга оширилаётган Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Айтиш керакки, бу дастурлар республикани асрлар давомидаги оддий аграр ўлкадан замонавий ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий инфратузилмалар, транспорт-коммуникация тармоқлари, юксак малакали кадрларга эга бўлган қудратли минтақага айлантиришни назарда тутади.

Дастурларнинг босқичма-босқич ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида қорақалпоқ замини бугунги кунда таниб бўлмас даражада ўзгариб, йилдан-йилга чирой очиб, барқарор суръатларда ривожланиб бораётган диёрга айланди.

Мустақиллик йилларида бу заминда амалга оширилган улкан иқтисодий-ижтимоий ўзгаришлар, қурилиш ва ободончилик ишларини санаб адоғига етиб бўлмайди. Ўрта Осиёда ягона бўлган, саҳро бағридаги мўъжиза деб ном олган Қўнғирот сода заводи, Хўжайли шиша заводи, “Марказий Осиё безак тошлари” қўшма корхонаси, Қўнғиротдаги карбид, Нукусдаги мармар ва кабель заводлари, Ўрга газ кони, “Элтекс” ва “Катекс” мажмуалари каби замонавий ишлаб чиқариш объектлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали, Олимпия захиралари коллежи бинолари, 345 километрлик Навоий – Нукус темир йўли, Нукус билан Хўжайлини боғлайдиган улкан кўприк, Қўнғирот автомобиль йўли, ўнлаб умумтаълим мактаблари, лицей ва коллежлар, болалар спорти, болалар мусиқа ва санъат мактаблари сингари кўплаб иншоотлар – буларнинг барчаси истиқлол мевасидир.

Миллий автомагистрал қурилишида рўй берган улкан воқеалардан бири – бу шу йўлнинг Нукус шаҳрига кираверишида янги кўприк ва чорраҳа йўлнинг қурилишидир.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишимиз керак, Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан тамал тоши қўйилган Устюрт газ-кимё мажмуасининг қурилиши бугун дунё халқлари эътиборини жалб этмоқда.

Энг муҳими, қорақалпоқ халқи асрлар давомида орзу қилиб, интилиб келган эзгу мақсадига етди – озод ва эркин, тинч-осуда ҳаётга эришди, ўз тарихи, маданий мероси, миллий анъана ва қадриятларини тиклаш, ривожлантириш, ўзлигини англаш имконига эга бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистоннинг шимолий-ғарбий қисмида, Амударёнинг қуйи қисми, Орол денгизининг жанубий соҳилида жойлашган. Республика жануби - ғарб томондан Қорақум саҳросига туташган. Унинг шимолий-ғарбида Устюрт текислиги, шимолий-шарқий томонида эса Қизилқум саҳроси ястаниб ётибди. Орол денгизининг жанубий ҳудуди қорақалпоқ заминида жойлашган. Қорақалпоғистоннинг умумий ер майдони 166,6 минг квадрат километрдан иборат бўлиб, у ҳудудининг катталиги жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ўртасида биринчи ўринда туради. Республиканинг аҳолиси 1 миллион 700 минг кишидан зиёддир.

Республиканинг маъмурий-ҳудудий тузилмаси 14 та туман ва 1 та шаҳардан иборат. Булар Амударё, Беруний, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Қонликўл, Мўйноқ, Нукус, Тахтакўпир, Тўрткўл, Хўжайли, Чимбой, Шўманой, Элликқалъа туманлари ва Нукус шаҳри.

Қорақалпоғистон Ўзбекистон Республикаси таркибидаги парламент бошқарув шаклига эга бўлган суверен республикадир. Қорақалпоғистон ўз Конституцияси, байроғи, герби ва гимнига эга. Қорақалпоғистоннинг Конституцияси ва қонунлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Республикада умумий раҳбарлик Жўқорғи Кенгес Раиси – Қорақалпоғистон Республикаси парламенти томонидан амалга оширилади.

Республиканинг олий ижроия ҳокимияти Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тасдиқланган Вазирлар Кенгаши ҳисобланади. Республика Вазирлар Кенгаши таркибига Кенгашининг Раиси, Раиснинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, йирик концерн ва бирлашмалар раҳбарлари киради. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ўз вазифасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таркибига киради. Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Қорақалпоғистон Республикасининг доимий ваколатхонаси фаолият кўрсатади.

 

Сўнгги янгиликлар RSS

17.01.2020 ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИ АЪЗОЛАРИ САЙЛАНДИ

Жорий йил 17 январь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини сайлов бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

16.01.2020 Жўқорғи Кенгес Раиси ва Президент маслаҳатчиси Тахтакўпир ҳамда Қораўзак тумани ёшлари билан учрашди

Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. 2019 йил 27 декабрь куни Президентимизнинг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашуви тарихий воқелик сифатида ёшларнинг қалбида абадий муҳрланади десак, муболаға бўлмайди.

14.01.2020 “МОТАМСАРО ОНА” ҲАЙКАЛИ ПОЙИГА ГУЛЧАМБАРЛАР ҚЎЙИЛДИ

14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Нукус шаҳридаги “Мотамсаро она” ҳайкали  пойига гулчамбарлар қўйиш маросими бўлиб ўтди.

14.01.2020 Нукусда Ватан ҳимоячилари куни белгиланди

14 январь куни пойтахтимиздаги Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

14.01.2020 Ҳарбий хизматчиларга янги уйлар топширилди

14 январь куни Нукус шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг харбий хизматчилари оилаларига мўлжалланган 60 хонадондан иборат беш қаватли замонавий 2 та турор жой фойдаланишга топширилди.

13.01.2020 ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

13 январь куни Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

10.01.2020 Жўқорғи Кенгес Раиси кореялик делегацияни қабул қилди

Барчамизга маълум, Муҳтарам Президентимизнинг ўтган йилнинг 20-21 август кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёни асосида Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст фондининг маблағлари ҳисобидан Мўйноқ туманида Корея технологияси асосида кўп тармоқли замонавий тиббиёт клиникасини қуриш ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.

10.01.2020 Жўқорғи Кенгесда мева-сабзавотчиликни ривожлантиришга бағишланган мажлис ўтказилди

Жорий йил 10 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида республикамизда мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, ихтисослашган класстерларни ташкил этиш, бу борада юзага келаётган муаммолар, йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда олдинда турган аҳамиятли вазифаларга бағишланган мажлис ўтказилди.

31.12.2019 ДЕНГИЗ ТУБИДА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

2019 йил республикамиз ёшлари ҳаётида ҳам муҳим воқеалари билан эсда қоладиган йиллардан бири бўлди, десак муболаға қилмаймиз. Айниқса, Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашуви буткул юртимиз ёшларини тўлқинлантириб, уларнинг ойдин келажакга бўлган ишончини янада мустаҳкамлади.

30.12.2019 Жўқорғи Кенгес Раиси мўйноқлик ёшлар билан учрашди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов тумандаги Ёшлар марказида мўйноқлик фаол ёшлар билан учрашди.