Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

Янгиликлар

04.04.2019 Мўйноқда илк қурилиш объектлари фойдаланишга топширилмоқда

Давлатимиз раҳбари 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида Мўйноқ туманида бўлиб, аҳоли билан учрашган эди. Ташриф доирасида белгилаб берилган вазифаларга оид қабул қилинган дастурга кўра, туманда 49 та объектда қурилиш ишлари бошланган эди.

04.04.2019 Президент ташаббуси билан Нукусда Ўзбекистонда ягона бўлган ихтисослаштирилган боғча иш бошлади

Нукус шаҳрида Ўзбекистонда биринчи марта ақлий ва жисмоний нуқсонлари бўлган болаларни тарбиялайдиган ва реабилитация қиладиган "Imkon" номли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

03.04.2019 ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИНИНГ ЎРИНБОСАРИ ЎЗИ ТАҲСИЛ ОЛГАН МАКТАБГА 100 ДОНА КИТОБ СОВҒА ҚИЛДИ

Жорий йилнинг 19 март куни Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш масалаларига катта аҳамият қаратилди. Шунингдек, ушбу йиғилишда Президентимиз хайрли ташаббусни илгари суриб, бош вазирдан бошлаб ҳар бир раҳбарни ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишга даъват этган эди.