Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

43 МИНГ ГЕКТАРДАН ОРТИҚ ЕРГА САКСОВУЛ УРУҒИ ЭКИЛДИ

“Орол фожиасидан энг кўп зарар кўрган асли шу — Мўйноқ аҳолиси. Уларнинг сабр-қаноати, ватанпарварлиги, меҳнаткашлиги учун раҳмат айтишимиз, шунга муносиб хизмат қилишимиз керак” деган эди Муҳтарам Президентимиз ўтган йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи давомида. 
Шунингдек, мамлакатимиз раҳбари 28 декабрь кунги Олий Мажлисга Мурожаатномасида Оролбуйи ҳудудини ижтимоий-иқтисодий томондан ривожлантириш, денгизнинг қуриган ҳудудида 2019 йилнинг ўзида 500 минг гектар ерни ўрмонзорликга айлантириш  буйича кечиктириб бўлмайдиган аниқ вазифаларни белгилаб берган эди.
Оролбуйи ҳудудида юзага келган экологик вазиятни юмшатиш борасидаги эзгу ишлар, яъни денгизнинг сувсиз қолган ҳудудида чўлга чидамли ўсимликларни экиш жараёни декабрь ойидан-оқ бошланиб кетди.
Ҳозирда бу ерда Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларидан, вилоятлардан келган Ўрмон хўжаликлари, Ободонлаштириш бошқармасининг ходимлари, механизаторлар, ишчилар, маҳаллий аҳоли иштирокида саксовул уруғини йиғиш ва экиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бу ерда ўтказилаётган тадбирларга республикамиз ва вилоятлардан жами 1 минг 500 дан ортиқ киши ҳамда 400 дан ортиқ техникалар жалб қилинган.
Бугунги кунда саксовул экиш учун жами 170 минг гектардан ортиқ ер майдони тайёрланиб, жами 43 минг гектардан ортиқ ерга саксовул уруғи экилган.
Шу кунгача жами 667500 килограмм саксовул уруғи тайёрланган. Ишчиларнинг меҳнат ҳақлари ўз вақтида тўланиб, уларга жами 975 миллион сўм иш ҳақи берилган. 
Бу ерда амалга оширилаётган хайрли ишларга ўз ҳиссаларини қўшиш учун республикамизнинг туманларидан қўшимча техника ва механизаторларнинг Муйноқ туманига етиб келиши давом этмоқда.

 

 

Бошқа янгиликлар RSS

18.01.2019 ОРОЛНИНГ ТУБИДА 13 ЖОЙДА КОНЦЕРТ ДАСТУРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Барчангизга маълум, ҳозирда Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан экологик  оғир шароитда яшаётган республикамиз, айниқса Муйноқ тумани аҳолисининг турмиш даражасини янада яхшилаш, Орол денгизининг қуриши оқибатида юзага келган экологик вазиятни юмшатиш, ҳудудда яшил ўрмонзорларни барпо этиш буйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

 

16.01.2019 “ПРЕЗИДЕНТИМИЗ БИЛДИРГАН ИШОНЧНИ ОҚЛАЙМИЗ”

Мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлоднинг ҳар томонлама баркамол улғайиши, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта ўзлаштириши, истеъдод ва салоҳиятини тўла намоён этиши учун барча шароитлар яратилмоқда. 

16.01.2019 “МАҚСАДИМ: ЮРТИМ РИВОЖИГА ЎЗ ҲИССАМНИ ҚЎШИШ”

Барчамизга маълум, мамлакатимизда Муҳтарам Президентимизнинг қўллаб-қувватлаши натижасида келажак эгалари бўлган ёшларнинг юқори малакали кадрлар бўлиб етишиб чиқишига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада қатор эзгу ишлар амалга оширилмоқда. 

16.01.2019 “ЯНГИ ЙИЛДА КУТИЛМАГАН СОВҒА БЎЛДИ”

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йилнинг 15-16-ноябрь кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи давомида барча соҳалар қаторида республикада чорвачиликни, балиқчиликни ривожлантириш  ҳамда бу соҳалар буйича юқори малакали етук кадрларни тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратган эди. 

16.01.2019 “СПОРТИМИЗ РИВОЖИГА ЎЗ ҲИССАМНИ ҚЎШАМАН”

Ҳозирда мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида барча соҳалар қаторида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга, ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар томонлома соғлом, баркамол инсонлар бўлиб етишишига катта эътибор қаратилмоқда. 

15.01.2019 ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ЎҚУВ-АМАЛИЙ КУРСЛАРИ БОШЛАНДИ

Шу йил 15 январь куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг Нукус горнизонида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари ихтисослаштирилган ўқув амалий курсларининг дастлабки дарслари бошланди.