Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

“ПРЕЗИДЕНТИМИЗ БИЛДИРГАН ИШОНЧНИ ОҚЛАЙМИЗ”

Мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлоднинг ҳар томонлама баркамол улғайиши, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта ўзлаштириши, истеъдод ва салоҳиятини тўла намоён этиши учун барча шароитлар яратилмоқда.
Муҳтарам Президентимизнинг ўтган йилнинг 15-16-ноябрь кунлари Қорақалпоғистонга, айниқса Орол фожиасидан кўпроқ азият чекаётган Муйноқ туманига ташрифи республикамизнинг ҳар бир фуқароси қаторида мени ҳам тўлқинлантирди. Айниқса, туманда халқнинг саломатлигини сақлашга қаратган эътибори, бу борада ёшларнинг олий ўқув юртларига ўқишга кириши учун яратиб берган имкониятлари биз — муйноқлик ёшларга катта қувонч бағишлади.
Ана шундай бахтга муяссар бўлган талабаларнинг орасида бўлганлигимдан жудаям бахтлиман. Худо ҳоҳласа, ушбу билим юртини аъло баҳоларга тамомлаб, ўз касбимнинг етук мутахассиси бўлиб етишиб, Муйноқ туманида аҳолининг саломатлигини сақлаш йўлида бор куч-ғайратимни, билимимни сарфлаб, тинимсиз меҳнат қилишга ҳамда юртбошимизнинг биз ёшларга билдирган ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

Руслан Ўринбоев,
Тошкент педиатрия-тиббиёт
институти Нукус филиали талабаси.

 

Бошқа янгиликлар RSS

14.06.2019 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА АЙРИМ ФЕРМЕРЛАР ГЕКТАРИДАН 80 ЦЕНТНЕРГА ЯҚИН ҲОСИЛ ОЛМАҚДА

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудида ризқ-рўзимиз бўлган ғаллани қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш ишлари қизғин паллага кирган. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида ғалла ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.

11.06.2019 Қувайтнинг яна бир инвестори билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда

Жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Қувайт давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Б.Аълоев ва “Petroleum Dynamics Oil & Gas” компаниясининг вице-президенти Махаешом Арйей раҳбарлигида делегация республикамизга ташриф буюрди.

10.06.2019 Ўзбекистон театрларининг республика фестивали

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Сени куйлаймиз, замондош!” Ўзбекистон театрлари V республика фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

08.06.2019 ПИЛЛАКОРЛАРИМИЗ ШАРТНОМА РЕЖАСИНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРДИ

Пилла – халқ бойлиги. Қишлоқ хўжалиги соҳасида пиллачиликнинг ўз ўрни бор. Буни теранг англаган республикамиз пиллакорлари ҳар йили пилладан мўл ҳосил олиш учун тинимсиз меҳнат қилмоқда.