Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

СИРДАРЁЛИКЛАР ҲАМ ҚИЗҒИН МЕҲНАТ ҚИЛМОҚДА

“Биз Орол денгизининг сувсиз қолган ҳудудида яшил ўрмонлар барпо этишга алоҳида эътибор бермоқдамиз. Агар мустақиллик йилларида Ўзбекистон бўйича 1 миллион 220 минг гектарга яқин ўрмонзор яратилган бўлса, шундан 400 минг гектардан ортиғи айнан Оролбўйи ҳудудида барпо этилган. Бу масалада қабул қилинаётган махсус дастурга кўра, Орол денгизининг сувсиз ҳудудида келгуси йилда яна 500 минг гектар ўрмонзор барпо этилади” деган эди Муҳтарам Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида.
Кимсасиз саҳро бўлиб ётган Орол денгизининг сувсиз қолган ҳудуди айни пайтда қизғин меҳнат майдонига айланган. Бу ерда чўлга чидамли ўсимликларни экиш ишларида республикамизнинг шаҳар, туманларидан ташқари барча вилоятлардан келган Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари, ишчи ва механизаторлар бир тану, бир жон бўлиб меҳнат қилмоқда. 
— Оролбуйи ҳудудида юзага келган экологик ҳолатни юмшатиш ишларига ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан жудаям мамнунмиз. Бу хайрли ишларга вилоятимиздан жами 30 техника, 15 ўрмон хўжалиги ходими, 40 механизатор жалб қилиниб, ишчиларимиз ўзларига топширилган вазифаларни тез ва сифатли бажаришга астойдил ҳаракат қилмоқда. Мамлакатимизнинг барча жойларидан келган ишчилар билан бирга бир оиланинг аъзоларидек бўлиб, ҳамжиҳатлик билан бир мақсад йўлида ҳаракат қилаяпмиз,— дейди Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бахтияр Реджепов.
Орол денгизининг қуриган тубини яшил ўрмонзорларга айлантириш ишлари қизғин давом этмоқда. Бугунги кунгача 326 минг гектардан ортиқ ер майдони экиш учун тайёрланиб, 103 минг гектардан ортиқ ер майдонига саксовул уруғи экилган.

 

 

Бошқа янгиликлар RSS

14.06.2019 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА АЙРИМ ФЕРМЕРЛАР ГЕКТАРИДАН 80 ЦЕНТНЕРГА ЯҚИН ҲОСИЛ ОЛМАҚДА

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудида ризқ-рўзимиз бўлган ғаллани қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш ишлари қизғин паллага кирган. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида ғалла ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.

11.06.2019 Қувайтнинг яна бир инвестори билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда

Жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Қувайт давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Б.Аълоев ва “Petroleum Dynamics Oil & Gas” компаниясининг вице-президенти Махаешом Арйей раҳбарлигида делегация республикамизга ташриф буюрди.

10.06.2019 Ўзбекистон театрларининг республика фестивали

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Сени куйлаймиз, замондош!” Ўзбекистон театрлари V республика фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

08.06.2019 ПИЛЛАКОРЛАРИМИЗ ШАРТНОМА РЕЖАСИНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРДИ

Пилла – халқ бойлиги. Қишлоқ хўжалиги соҳасида пиллачиликнинг ўз ўрни бор. Буни теранг англаган республикамиз пиллакорлари ҳар йили пилладан мўл ҳосил олиш учун тинимсиз меҳнат қилмоқда.