Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

ОРОЛНИНГ ТУБИДА 13 ЖОЙДА КОНЦЕРТ ДАСТУРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Барчангизга маълум, ҳозирда Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан экологик  оғир шароитда яшаётган республикамиз, айниқса Муйноқ тумани аҳолисининг турмиш даражасини янада яхшилаш, Орол денгизининг қуриши оқибатида юзага келган экологик вазиятни юмшатиш, ҳудудда яшил ўрмонзорларни барпо этиш буйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 
Бу борадаги эзгу ишларга республикамизнинг шаҳар, туманларидан ташқари барча вилоятлардан жами 2000 га яқин киши ҳамда 400 дан ортиқ техникалар жалб қилинган. Шу кунга қадар 300 минг гектардан ортиқ майдон экиш учун тайёрланиб, 86 минг гектардан ортиқ майдонга саксовул уруғи экилган. 
17-январь куни Орол денгизининг сувсиз қолган ҳудудида яшил ўрмонзорлар барпо этишда иштирок этаётган ишчилар учун республикамизнинг санъат усталари ҳамда ёш истеъдод эгалари ижросидаги концерт дастури ташкил этилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов сўзга чиқиб, барчани юртимизда кенг турда нишонланаётган “Ватан ҳимоячилари куни” байрами билан табриклади ва Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида Оролбуйи ҳудудидаги экологик вазиятни яхшилаш борасида олиб борилаётган эзгу ишларга тўқтаб ўтди.
Қишнинг аёзли кунлари бўлишига қарамасдан Оролнинг сувсиз қолган ҳудудида мардонавор меҳнат қилаётган ишчи ва механизаторларга байрам дастурхони ёйилиб, уларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгаши, шаҳар, туман ҳокимликлари, вазирликлар, муассасалар, ташкилотлар томонидан таёрланган пул мукофотлари билан совғалар тантанали равишда топширилди. 
Бу каби тадбирлар 13 жойда ташкил этилди.

 

 

Бошқа янгиликлар RSS