Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

“ОРОЛ — МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА”

Барчамизга маълум, Орол денгизининг сувсиз қолган ҳудудида чўлга чидамли ўсимликларни экиш ишларида республикамизнинг барча шаҳар, туманларидан ва вилоятлардан ташриф буюрган ҳашарчилар чинакам ватанпарварлик намуналарини кўрсатишяпти. 
Бу хайрли ишларда берунийликлар ҳам фаол иштирок этмоқда. “Беруний агросервис” МТП, туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда ўрмон хўжалиги ходимлари Орол денгизининг қуриган ҳудудларида маҳаллий иқлим шароитларига чидамли ўсимликларни экиш, саксовул уруғини йиғиш, ариқ қазиш, атрофни ўрмонлаштириш борасида фидойилик кўрсатишмоқда. Ишчилар учун барча қулай шароитлар яратилган.
Яқинда Беруний туман ҳокимлиги томонидан Оролбуйида ўрмонлар барпо этиш ишларида фидойилик кўрсатаётган туманимиз механизаторлари пул мукофотлари ҳамда қўл телефонлари билан моддий рағбатлантирилди. 

Л. Базарбаева,
 «Халқ минбари» газетаси мухбири.

 

Бошқа янгиликлар RSS

30.01.2019 ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСДА ҚАБУЛ

Барчамизга маълум, Муҳтарам Президентимизнинг ўтган йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёни асосида юртимизнинг хорижий давлатлардаги элчилари олдига ҳудудимизга инвестиция олиб кириш ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш вазифалари белгилаб берилган эди.

27.01.2019 МЎЙНОҚДАН 200 КИЛОМЕТР ОЛИСДА – ОРОЛНИНГ ҚУРИГАН МАЙДОНИДА ЧУЧУК СУВ ТОПИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидан 200 километр, Нукусдан 400 километр олисда “Возрождение” оролининг “Шағала” деб номланувчи жойи бор. 

26.01.2019 ЧЕКИНГАН ДЕНГИЗНИНГ ИЗИДАН...

Бугунги кунда барчанинг диққат-эътибори Оpолгa қapaтилгaн.