Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

“ЭЗГУ ИШЛАРГА ЎЗ ҲИССАМНИ ҚЎШАЁТГАНЛИГИМДАН ХУРСАНДМАН”

Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида Оролбуйи аҳолисининг турмиш тарзини яхшилаш, ҳудудда юзага келган экологик вазиятни юмшатиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида берган топшириқлари ҳар бир юртдошимиз қатори мени ҳам тўлқинлантирди. 
Бугунги кунда Орол денгизи ҳудудида кенг кўламли эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Бу хайрли ишларда республикамизнинг шаҳар, туманларидан, шунингдек, вилоятларидан келган кўплаб ишчи ва механизаторлар жонбозлик  намуналарини кўрсатишмоқда. Мен ҳам улар орасида борлигимдан ва ушбу юртнинг бир фарзанди сифатида бу эзгу ишларга ўз ҳиссамни қўшаётганлигимдан хурсандман.
Орол денгизининг қуриган ҳудудида ташкил этилган 2-штаб ҳисобида Амударё туманидан 12 нафар механизатор меҳнат қилаяпмиз. Биз “Магнум-167” ва “Магнум-126” русумли тракторларимиз билан ерни чизеллаб бераяпмиз. Ундан кейин бу ерларга самолёт ёрдамида саксовул уруғи сепилаяпти. Бу ерда иш жараёни кун сайин авж олаётгани бизнинг ғайрату-шижоатимизни ошираяпти. Бу ерга мен билан бирга келган касбдошларим Мадреим Қўчқоров, Pустам Қурбонбоев ва Жавлон Қўчқоровлар ҳам фидокорона меҳнат қилмоқдалар. 
Биз юртдошларимизнинг Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш йўлидаги ҳаракатларига ғайрату-шижоат тилаймиз.

Содиқ Қурбонбоев,
“Амударё агромаштранс МТП” МЧЖ механизатори

 

Бошқа янгиликлар RSS