Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСДА ҚАБУЛ

Барчамизга маълум, Муҳтарам Президентимизнинг ўтган йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёни асосида юртимизнинг хорижий давлатлардаги элчилари олдига ҳудудимизга инвестиция олиб кириш ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш вазифалари белгилаб берилган эди.
Бу борадаги эзгу ишлар ўтган йилнинг декабрь ойидан-оқ бошланиб кетди. Жумладан, 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Кореядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси В.Фен раҳбарлигидаги кореялик инвесторлар: “Кангнам Джевиско” компаниясининг вице-президенти Пак Чи Кюнг ҳамда ижрочи директори Ким Кю Тэ лар республикамизда меҳмонда бўлиб, яқин вақт оралиғида республикамизда ишга туширилиши режалаштирилаётган лак-буёқ заводи бўйича ўзаро фикр алмашиб, ушбу заводнинг тақдимотини ўтказган эди.
Ушбу лойиҳани амалга оширишда “Кангнам Джевиско” компаниясига яқиндан ёрдам берувчи “Кей то Уэй Инк” компаниясининг вице-президенти Ким Жэхюн ва етакчи маслаҳатчиси Чо Минжик республикамизга ташриф буюрди.
30-январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида делегацияни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов кореялик меҳмонларни республикамизга ташрифи билан самимий қутлаб, ўлкамизнинг жўғрофий жойлашуви, аҳолиси, маъмурий бошқарув тузилмаси, табиий бойликлари ва маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятлари, шунингдек, республикамизни ҳар томонлама ривожлантириш йўлида муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар билан яқиндан таништирди. Сўнгги қисқа давр ичида ҳар икки мамлакат ўртасида ҳар томонлама манфаатли алоқалар яхши йўлга қўйилганлигини ва бу алоқалар бугунги кунда янги босқичга кўтарилганлигини ҳам таъкидлаб ўтди.
Ўз навбатида кореялик меҳмонлар самимий қабул учун республикамиз раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдирди. 
Ташриф давомида ҳар икки томон республикамизда ишга туширилиши режалаштирилаётган лак-буёқ заводининг лойиҳаси буйича ўзаро фикр алмашиб, қизиқтирган саволларига жавоблар олди. 

 

 

Бошқа янгиликлар RSS

14.06.2019 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА АЙРИМ ФЕРМЕРЛАР ГЕКТАРИДАН 80 ЦЕНТНЕРГА ЯҚИН ҲОСИЛ ОЛМАҚДА

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудида ризқ-рўзимиз бўлган ғаллани қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш ишлари қизғин паллага кирган. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида ғалла ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.

11.06.2019 Қувайтнинг яна бир инвестори билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда

Жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Қувайт давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Б.Аълоев ва “Petroleum Dynamics Oil & Gas” компаниясининг вице-президенти Махаешом Арйей раҳбарлигида делегация республикамизга ташриф буюрди.

10.06.2019 Ўзбекистон театрларининг республика фестивали

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Сени куйлаймиз, замондош!” Ўзбекистон театрлари V республика фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

08.06.2019 ПИЛЛАКОРЛАРИМИЗ ШАРТНОМА РЕЖАСИНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРДИ

Пилла – халқ бойлиги. Қишлоқ хўжалиги соҳасида пиллачиликнинг ўз ўрни бор. Буни теранг англаган республикамиз пиллакорлари ҳар йили пилладан мўл ҳосил олиш учун тинимсиз меҳнат қилмоқда.