Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

“МЎЙНОҚ ПОРЛОҚ ТЕКСТИЛ” КОРХОНАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Жорий йилнинг 22 июль куни Мўйноқ туманида “Мўйноқ порлоқ текстил” тикувчилик мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида Мўйноқ туманида олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, янгиланишлар, хотин-қизларни иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг яшаш тарзини яхшилаш борасида олиб борилаётган эзгу ишлар ҳақида айтиб ўтди.

“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 10 млрд. сўм маблағи ҳисобидан “Нукус агросаноат қурилиш монтаж” МЧЖ томонидан сифатли қуриб битказилган мазкур тикувчилик мажмуасининг иш бошлаши натижасида 500 нафарга яқин хотин-қизлар бандлигининг таъминланиши назарда тутилган. Замонавий хорижий технология ва тикув машиналари билан жиҳозланган янги корхонада айни пайтда 350 нафар хотин-қизлар махсус курсларда ўқитилиб, ишга қабул қилинди. Корхонада ишчилар учун барча шароитлар яратилган.

Яна бир аҳамиятли томони шундаки, корхонога ишга жойлашаётган хотин-қизларни уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида туман марказидан қурилаётган янги уй-жойлар учун “Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан 400 млн. сўмлик бадал пуллари тўлаб берилди.

Шунингдек, МЧЖ ҳузуридан корхонада тикилган кийим-кенчакларни нафақат маҳаллий аҳолига, балки туманга ташриф буюрувчи туристларга ҳам сотиш учун махсус дукон ташкил этилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергенов иштирок этди.

 

Бошқа янгиликлар RSS

10.08.2019 Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Муҳтарам ватандошлар!

Халқимиз бутун мусулмон уммати билан биргаликда катта шоду хуррамлик ила кутиб олаётган Қурбон ҳайити билан сизларни, гўзал диёримиздаги барча мўминларни чин қалбимдан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларимни билдираман.

09.08.2019 ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ “ҚЎШТРУБА”ЛИКЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Одамларимиз қаерда бўлмасин, ҳатто энг чекка ҳудудда ҳам бахтли ва фаровон турмуш кечиришга ҳақли. Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ана шу эзгу мақсадга қаратилган.

08.08.2019 ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ “ЧУҚУРҚОҚ” АҲОЛИСИ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ

Барчамизга маълум, бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз топшириқларига мувофиқ, халқнинг, айниқса, энг чекка ҳудудларда яшаб меҳнат қилаётган инсонларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг ҳаётидаги масала ва муаммоларни ижобий ҳал қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.