Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ НУКУС ШАҲРИ ВА НУКУС ТУМАНИ ТАДБИРКОРЛАРИ УЧУН ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Барчангизга маълум, бугунги кунда мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 2-август куни Қорақалпоғистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов Нукус шаҳри ҳамда Нукус тумани тадбиркорлари учун қабул ўтказди.

Тадбирда сектор раҳбарлари, вазирликлар, ташкилотлар, корхоналар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда тегишли соҳа вакиллари иштирок этди.

Ўтказилган қабулда пойтахт ва Нукус туманида фаолият юритаётган 50 нафардан ортиқ тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди.

Қабул давомида тадбиркорлар асосан имтиёзли кредит, ер майдонини ажратиш, коммунал хизмат кўрсатиш, бўш турган иморатларни “ноль” баҳода сотиб олиш, йўл қурилиши, зарурли техникаларни сотиб олиш, солиқ ва божхона имтиёзлари сингари масалаларда мурожаат қилди.

Мурожаатларнинг маълум қисми жойида ўз ечимини топган бўлса, атрофлича ўрганиш ва вақт талаб этиладиган масалалар бўйича тегишли соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Маълумот учун, 26-27 июль кунлари Жўқорғи Кенгес Раиси Амударё, Беруний, Тўрткўл, Элликқалъа, Хўжайли, Тахиатош, Шуманой, Қонликўл туманларининг тадбиркорлари билан видеоконференцалоқа орқали қабул ўтказган эди.

 

Бошқа янгиликлар RSS

10.10.2019 Хушхабар: Тахиатош тумани пахта етиштириш шартномасини бажарди

Тахиатошлик фидойи ва меҳнаткаш пахтакорларнинг ҳамжиҳатликда қилган меҳнатлари натижасида мазкур туман давлатга пахта топшириш бўйича шартномавий режасини биринчи бўлиб ортиғи билан, яъни 100,6 фоизга бажариб, меҳнат зафарига эришди.