Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

ОРОЛГА ҚУЙИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН СУВ ЖАНАДАРЁНИНГ ЭСКИ УЗАНИГА ОҚМОҚДА яхуд uza.uz веб-сайтида чиққан танқидий материалга жавоб

Жорий йилнинг  30 июль куни Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг  веб-сайтида “Оролга қуйилиши керак бўлган сув қаерга оқмоқда?” номли танқидий мақола чиқди. Мазкур мақолада кўрсатиб ўтилган муаммолар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раҳбарлигида  Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, туман ҳокимлиги ҳамда тегишли мутассадди ташкилотлар томонидан тегишли тартибда ўргиниб чиқилди.

Мақолада кўтарилган муаммо бўйича мутасадди ташкилотлар олдиндан хабардор бўлиб, ушбу масалани ижобий ҳал этиш буйича амалий ишлар олиб борилмоқда ва ечимлар қидирилмоқда.

Мақолада сўз этилган “Ақчадарё” коллектори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 январдаги 37-сонли қарори асосида қуриб битказилган. Коллектор «Ўзбекистон Дренаж лойиҳаси» асосида Қорақалпоғистоннинг жанубидаги суғориладиган экин майдонларидан чиқариладиган заҳ сувларни олиб чиқиб кетиш мақсадида амалга оширилган. Коллектор Жаҳон  банки томонидан ажратилган 74,55 млн. АҚШ доллари ҳисобидан 2004-2011 йиллар давомида қазиш ишларини олиб борилган.

Коллекторнинг бош лойиҳачиси «Мот-Мак Дональд-Темелсу» қўшма корхонаси «Ўзгипромелиоводхоз» институти билан биргаликда ишлаб чиқилган.  Ушбу объектда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2010 йил 16 декабрдаги 221-сонли буйруғи асосида таъмирлаш-тиклаш, қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилган ва Давлат қабул қилиш комиссияларининг далолатномаларига асосан эксплуатация ташкилоти томонидан қабул қилинган.

Коллекторнинг ишга тушиши билан Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Беруний ва Элликқалъа туманларининг 100 минг гектар майдонининг мелиоратив ҳолати яхшиланган, ва Беруний ва Қизилқум насос станциялари орқали Амударёга қуйилиб турган зах сувларнинг тўхташига олиб келинган. Бугунги кунда «Ақчадарё» коллектори орқали Амударёнинг эски ирмоғи бўлган Жанадарёга қуйилиб Орол денгизига ўртача 15-20 м3/сек сув тушиб турибди.

Чорвачиликни ривожлантириш мақсадида янгидан қурилган коллекторларнинг ҳар 5 км дан чорва молларини ўтказиш мақсадида ўтиш жойлари (скотапрогон) ва ҳар 10-15 км дан кўприклар қурилди.

Шунингдек, лойиҳа доирасида ушбу ҳудуд фауна ва флорасини, балиқчиликни ривожлантириш мақсадида  ветландлар (кичик кўллар) яратилди. Жанадарёнинг эски ўзанида қум уюмлари ҳосил бўлганлиги сабабли, сувлар ушбу тўсиқлардан ўта олмай ортга қайтиб, ёйилиб оқиши натижасида ушбу жойларда чорва моллари учун ўсимликлар дунёси ҳам пайдо бўлди.

Лойиҳа ҳисоб-китобига келсак, ҳар бир туман гидромодулига асосан 100 минг гектар суғориладиган майдон ҳисобига қараб, 1998-2002 йиллардаги  сув танқислиги даврида олинган сув миқдорлари эвазига ишлаб чиқилган. Шунингдек, сўнгги сер сув йиллари Элликқалъа, Беруний ва Тўрткул туманларининг қишлоқ хўжалиги экинларининг суғоришга бўлган талаби ортиши натижасида суғориладиган ерлардан сизот сувларининг чиқиб кетиши кўпайиб, вегетация ва шўр ювиш даврида ушбу коллекторга максимал даражада 40-50 м3/сек гача сув келиб тушади.

Мақалода кўтарилган масалаларни ижобий ҳал этиш учун келгуси йилларда бир қатор ишларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

-Коллектор сувини икки тарафлама «Ақчадарё» коллекторининг чап томонидан 137,5 (ПК 1375+00) километрида айланма эски сойдан 15 м3/сек растловчи гидротехник қурилма орқали 114 км эски ўзанни янгидан қазиб, сувни «Қаратерен» кўлига қуйдириш ва бошқада коллекторлардаги сувларни ушбу ҳудудлардан зарарсиз чиқариб юбориш (ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида «УзГИП» МЧЖ лойиҳа институти билан биргаликда лойиҳа-қидирув ишлари олиб борилмоқда);

-Жанубий туманларда маълум миқдорда шоли экин майдонларини камайтириш;

-Аҳоли розилиги билан қабристон ҳудудига қум тўкиш ва ҳар бир қабрга узун қозиқлар қоқиш, унга марҳумларнинг номларини ёзиш, устига қум уюш.

Ушбу ишларни амалга оширишда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Элликқалъа туман ҳокимлиги билан биргаликда зарурий техникаларни жалб қилган ҳолда тез кунлар ичида амалга оширилиши режалаштирилган.

 

                                                                 А.МАМБЕТКАРИМОВ,

                                                               Қорақалпоғистон Республикаси

                                                               Сув хўжалиги вазирининг

                                                                биринчи ўринбосари

                                   

 

 

Бошқа янгиликлар RSS

10.10.2019 Хушхабар: Тахиатош тумани пахта етиштириш шартномасини бажарди

Тахиатошлик фидойи ва меҳнаткаш пахтакорларнинг ҳамжиҳатликда қилган меҳнатлари натижасида мазкур туман давлатга пахта топшириш бўйича шартномавий режасини биринчи бўлиб ортиғи билан, яъни 100,6 фоизга бажариб, меҳнат зафарига эришди.