Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ “ЧУҚУРҚОҚ” АҲОЛИСИ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ

Барчамизга маълум, бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз топшириқларига мувофиқ, халқнинг, айниқса, энг чекка ҳудудларда яшаб меҳнат қилаётган инсонларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг ҳаётидаги масала ва муаммоларни ижобий ҳал қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 6 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ер­ния­зов Нукус шаҳридан 230 км дан ортиқ узоқликда жойлашган Элликқалъа туманининг “Чуқурқоқ” овул фуқаролар йиғини аҳолисининг ҳолидан хабар олди.

Маҳаллий халқ билан ўтказилган учрашувда вазирликлар, муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, туман ҳокимлигининг раҳбарлари, жамоат ташкилотларининг ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Президентимиз раҳбарлигида “Халқ давлат идораларига эмас, балки, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил асосида ўтказилаётган сайёр қабуллар халқимизнинг кундалик ҳаётида дуч келаётган ҳар қандай муаммоларнинг жойида ижобий ҳал этилишига ва уларнинг бугунги кундан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.

“Чуқурқоқ” овул фуқаролар йиғинида бугунги кунда 700 нафардан ортиқ аҳоли яшайди. Маҳаллий аҳоли асосан чорвачилик билан шуғулланади.

Ўтказилган учрашув давомида фуқаролар асосан йўл қурилиши, ер майдонини ажратиш, алоқа хизмати, турор жой, таълим, мактабгача таълим, тиббий ва коммунал хизмат кўрсатиш сингари масалаларда мурожаат қилди.

Жумладан, фуқароларнинг 40 дан ортиқ мурожаати тингланиб, шундан 20 га яқин мурожаат жойида ўз ечимини тобди. Атрофлича ўрганиш ҳамда маълум муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди вазирлик, идора ҳамда ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Тадбир доирасида аҳоли учун озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, савдо ярмаркалари ташкил этилди. Ярмарка иштирокчилари маҳсулотларни арзон баҳода сотиб олиш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, шу куни овул фуқаролар ҳудудида янгидан қурилган ЭКОС-50 нинг очилиш маросими хам ўтказилди. 

Янада овул фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган оилаларга телевизор, гилам, озиқ-овқат маҳсулотлари, 33-сонли мактаб жамоасига турли хил номдаги 100 та бадиий китоб, янги синф парта ва тахталари ҳам берилди.

Албатта, ўзларига кўрсатилаётган бундай эътибордан “Чуқурқоқ”да истиқомат қилаётган ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилди ва давлатимиз ва ҳукуматимиз эътиборида эканлигини чуқур ҳис этди, десак ҳеч муболаға бўлмайди. Эзгуликка йўғрилган мазкур тадбирлар жамиятимизда меҳр-оқибат, одамийлик, эзгулик каби фазилатларни янада кучайтириши билан бирга барчани савоб ишлар сари ундамоқда.

 

Бошқа янгиликлар RSS

10.08.2019 Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Муҳтарам ватандошлар!

Халқимиз бутун мусулмон уммати билан биргаликда катта шоду хуррамлик ила кутиб олаётган Қурбон ҳайити билан сизларни, гўзал диёримиздаги барча мўминларни чин қалбимдан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларимни билдираман.

09.08.2019 ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ “ҚЎШТРУБА”ЛИКЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Одамларимиз қаерда бўлмасин, ҳатто энг чекка ҳудудда ҳам бахтли ва фаровон турмуш кечиришга ҳақли. Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ана шу эзгу мақсадга қаратилган.