Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязовга табриклар келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 28 августдаги Фармонига асос Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Муса Тажетдинович Ерниязовга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Элликқалъа тумани фаолларидан самимий қутловлар келди.

Унда фаоллар Жўқорғи Кенгес Раисининг раҳбарлигида туманда аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида олиб борилаётган ишларга ўз миннатдорчилигини билдириб, юртимизга равнақ ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар изҳор этилган.

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Ўзбекистон Республикаси Халқ ўқитувчиси Р.Қадиров;

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси А.Раджапов;

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Я.Қўчқаров;

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими И.Ходжаниязов;

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими Р.Раззақов:

«Дўстлик» ордени соҳиби, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист З.Нурметова ва бошқалар.

 

Бошқа янгиликлар RSS