Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

БЎЗОТОВ ТУМАНИ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИШИДА

Барчамизга маълум, жорий йилнинг 20-21 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг республикамизга ташрифи чоғида чорвачиликга ихтисослаштирилган Бўзотов туманини ташкил этиш ташаббусини халқимиз катта қувонч ва ҳаяжон билан қарши олди.

Ҳозир туманни қайта ташкил этиш ишлари қизғин суръатларда олиб борилмоқда.

Жумладан, 23 август куни мазкур ҳудудда Бўзотов туманини ташкил этиш масалалари, бу борада олда турган вазифаларга бағишланган мажлис бўлиб ўтган эди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов томонидан олда турган ишлар муҳокама этилиб, тегишли вазифалар белгиланган эди. Шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф қилиш ва халқнинг турмуш шароитини яхшилаш бўйича тадбирларни белгилаш тўғрисидаги масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

Бугун, яъни, 27 август куни Жўқорғи Кенгес Раиси раҳбарлигида тадбиркорлар, вазирликлар, корхоналар, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Мажлисда янгидан ташкил этилаётган туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Яъни, туманда аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи объектларни барпо этиш ва бу ишларга тадбиркорларни кенг жалб этиш бўйича топшириқлар белгилаб берилди ҳамда лойиҳалар шакллантирилди.

Бугунги кунда ҳудудда чорвачиликга ихтисослаштирилган 51 та фермер хўжалиги бўлиб, уларда жами 3 минг бошдан зиёд қорамол, 2 минг бошдан зиёд қўй-эчки, 848 бош йилқи ва 575 та парранда боқилмоқда.

Келгусида мазкур ҳудуд аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Чорва молларининг бош сони оширилиб, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналар ишга туширилиши белгиланган. Шунингдек, туман ҳудудидан аёл-қизларнинг бандлигини таъминлайдиган тўқимачилик комплексининг қурилиш ишлари ҳам бошланиб кетди.

Ҳудуд аҳолиси мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрамини янгидан ташкил этиладиган туман марказида муносиб тарзда нишонлаши кутилмоқда. Бўзотовликлар байрамни ҳам бошлаб юбаришган. Яъни, 24 август куни республикамиз эстрада хонандаларининг иштирокидаги концерт дастури ва бўзотовлик уюшмаган ёшлар ўртасида “Бўзотов кубоги” мини футбол мусобақаси юқори даражада ўтказилди.

Янги туманда 21 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

 

Бошқа янгиликлар RSS

14.09.2019 БЎЗАТОВ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

14 сентябрь куни халқ депутатлари Бўзатов туман кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

05.09.2019 Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманини ташкил этиш тўғриси

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ХХVII сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманини ташкил этиш тўғрисида Жўқорғи Кенгеснинг махсус қарори қабул қилинди. Қуйида қарор матни билан тўлиқ танишишингиз мумкин.