Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

БЎЗОТОВЛИК НУРОНИЙ САЙТИМИЗ ОРҚАЛИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРДИ

Таҳририятимизга Бўзотов тумани, “Қусханатау” ОФЙда истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Танатар Абдуллаев қўнғироқ қилиб, сайтимиз орқали Президентимизга ўз мурожаатини йўллаш истагини билдирди. Унда қуйидаги фикрлар ўз аксини топган:

Муҳтарам Президентимизнинг жорий йилнинг 20-21 август кунлари Қорақалпоғистонга бўлган ташрифини барча юртдошларимиз қаторида Бўзотов тумани аҳолиси ҳам катта хурсандчилик билан қарши олди. Мамлакатимиз раҳбарининг қорақалпоғистонлик фаоллар билан учрашувини телевизорда катта ҳаяжон билан томоша қилар эканман, Муҳтарам Президентимиз Бўзотов туманини қайта ташкил этиш бўйича ташаббус билдирганларида қувончдан кўзимга ёш келиб кетди.

Мана шундан буён Бўзотов туманига янги нафас кириб келди, унда истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаронинг уйида катта тўй, катта байрам. Чунки, уларнинг кўп йиллардан буён армон бўлиб келаётган истаклари руёбга чиқмоқда. Энг муҳими, Бўзотов ўзига хос, чорвачиликга ихтисослаштирилган туманга айланмоқда. Туманнинг қайта ташкил этилиши бўзотовликларга Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига катта байрам совғаси бўлди.

Дарҳақиқат, мазкур ҳудуд аҳолиси шу кунга қадар Кегейли туманига қатнаб келаётганди. Оддийгина коммунал тўловлар, оддий маълумотномалар, оддий тадбирлар учун ҳам 45 км масофани босиб, Кегейли туманига боришга мажбур эдилар. Қолаверса, 2004 йили Бўзотов тумани тугатилиб, унинг ҳудуди Кегейли ва Чимбой туманларига ўтказилиши сабабли қатор иш ўринлари қисқартилди, давлатнинг кўплаб бинолари бўшаб қолди, аҳоли учун қатор ноқулайликлар пайдо бўлди.

Эндиликда бу каби муаммолар ўз ечимини топади. Биз, Бўзотов туманида истиқомат қиладиган бир гуруҳ нуронийлар, барча Бўзотов тумани аҳолиси номидан халқимизга қаратаётган юксак эътибори ва ғамхўрлиги учун Муҳтарам Президентимизга чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Илоҳим, халқимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлсин, деймиз.

Келгусида Бўзотов туманининг ҳар томонлама ривожланишига, истиқболли туманга айланишига ишонамиз.

 

Бошқа янгиликлар RSS

14.09.2019 БЎЗАТОВ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

14 сентябрь куни халқ депутатлари Бўзатов туман кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

05.09.2019 Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманини ташкил этиш тўғриси

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ХХVII сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманини ташкил этиш тўғрисида Жўқорғи Кенгеснинг махсус қарори қабул қилинди. Қуйида қарор матни билан тўлиқ танишишингиз мумкин.