Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

БЎЗАТОВДАГИ МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИДА САЛЮТ ОТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигини Бўзатов тумани аҳли ўзгача руҳда байрамлади. Чунки, мазкур қутлуғ санага бағишланган байрам тадбири бу йил ҳудуднинг айни ўзида юқори даражада ташкил этилди.

Барчамизга маълум, жорий йилнинг 20-21 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг республикамизга ташрифи чоғида чорвачиликга ихтисослаштирилган Бўзотов туманини ташкил этиш ташаббусини халқимиз, айниқса, бўзатовликлар катта қувонч билан қарши олган эди.

Қутлуғ айём муносабати билан 31 август куни Бўзатов тумани марказида «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори  остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғисон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раислари, вазирлик, муассаса, ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Сариев йиғилганларни энг улуғ, энг азиз байрамимиз билан самимий муборакбод этди.

Тадбирга республикамизнинг таниқли санъаткорлари ташриф буюриб, ўз санъатлари билан туман аҳлига кўтаринки руҳ бағишлади.

Концерт дастури якунида байрам салюти отилди. Ҳар хил рангларда, турли хил кўринишда тунги осмонда ёғду сочган салютлар барчага байрамано кайфият бағишлади.

 

Бошқа янгиликлар RSS

14.09.2019 БЎЗАТОВ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

14 сентябрь куни халқ депутатлари Бўзатов туман кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

05.09.2019 Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманини ташкил этиш тўғриси

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ХХVII сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманини ташкил этиш тўғрисида Жўқорғи Кенгеснинг махсус қарори қабул қилинди. Қуйида қарор матни билан тўлиқ танишишингиз мумкин.