Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

Жўқорғи Кенгес Раиси кореялик инвесторларни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёни асосида юртимизнинг Хитой, Корея, Кувейт, Германия, Япония давлатларидаги элчилари олдига Қорақалпоғистон Республикасида бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш вазифалари белгилаб берилган эди. Бу борадаги эзгу ишлар босқичма-босқиш амалга ошириб келинмоқда.

23 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Ўзбекистон Республикасининг Кореядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси В.Фен раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов юртимиз элчиси билан келган кореялик меҳмонларни республикамизга ташрифи билан самимий қутлаб, юртимизнинг табиий бойликлари ва маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятлари, шунингдек, республикамизни ҳар томонлама ривожлантириш йўлида Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар билан яқиндан таништирди. Сўнгги қисқа давр ичида ҳар икки мамлакат ўртасида ҳар томонлама манфаатли алоқалар яхши йўлга қўйилганлигини ва бу алоқалар бугунги кунда янги босқичга кўтарилганлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида элчи В.Фен ва кореялик инвесторлар: «Нороо Паинт» компаниясининг вице-президенти Ким Бонг Джэ ҳамда бош менеджери Чои Чанг Сок, «Евергреен Моторс» компанияси раиси — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг фахрий маслаҳатчиси Ким Чанг Кеон, «Евергреен Интернейшнл» компаниясининг вице президенти Бюн Мин Хо,  «Евергреен Моторс»  компаниясининг вице президенти Ким Ик Донг самимий қабул учун республикамиз раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Ташриф давомида ҳар икки томон режалари, келажакда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва инвестиция масалалари бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш буйича ўзаро фикр алмашди. Шунингдек, маросимда яқин вақт оралиғида кореялик инвесторлар томонидан республикамизда ишга туширилиши режалаштирилаётган лак-буёқ заводининг ва Нукус шаҳридаги замонавий иссиқхона мажмуасининг қурилиш ишлари бўйича масалаларни келишиб олишди.

 

Бошқа янгиликлар RSS

10.10.2019 Хушхабар: Тахиатош тумани пахта етиштириш шартномасини бажарди

Тахиатошлик фидойи ва меҳнаткаш пахтакорларнинг ҳамжиҳатликда қилган меҳнатлари натижасида мазкур туман давлатга пахта топшириш бўйича шартномавий режасини биринчи бўлиб ортиғи билан, яъни 100,6 фоизга бажариб, меҳнат зафарига эришди.