Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

БЎЗОТОВ ТУМАНИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА БАҒИШЛАНДИ

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Қорақолпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Жўқорғи Кенгес Раиси М.Ерниязов раҳбарлигида янгидан ташкил этилган Бўзатов туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган мажлис бўлиб ўтди.

Тегишли вазирликлар, тижорат банклари, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этган мажлисда Бўзатов туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Яъни, келгусида мазкур туманни  ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш, халққа кулай шароитлар яратиш бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар муҳокама этилди.

Мажлисда республикамиз раҳбари туманда ижтимоий, аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи объектларни барпо этиш, мухандислик-коммуникация тармоқларини, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича амалга оширилиши кутилаётган ишларга тўқтаб ўтиб, бу бўйича мутасадди раҳбарларга аниқ вазифалар белгилаб берди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Бўзатов туманини 2019-2021 йиларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун жами 309 млрд. 142 млн. сўм маблағлар талаб этилиши кутилмоқда. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида жами 45 млрд. 132 млн. сўмлик 57 лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Мазкур лойиҳаларнинг амалга ошиши билан 300га яқин иш ўринлари яратилади. Шунингдек, 118 млрд. 89 млн. сўмлик қурилиш, реконструкция ҳамда ободонлаштириш ишларини олиб бориш орқали туманнинг инженер-коммуникация тармоқларини ривожлантириш, 17 ирригация ва мелиорация объектларида 52 млрд. 861 млн. сўмлик реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш, 28 ижтимоий инфраструктура объектларида жами 93 млрд. 60 млн. сўмлик қурилиш, реконструкуция ва капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилмоқда.

Албатта, эзгулик йўлидаги ҳар қандай иш бесамар кетмайди. Яқин йиллар ичида Бўзатовнинг ҳар томонлама ривожланган, замонавий туманга айланишига ишонамиз.

 

Бошқа янгиликлар RSS

10.10.2019 Хушхабар: Тахиатош тумани пахта етиштириш шартномасини бажарди

Тахиатошлик фидойи ва меҳнаткаш пахтакорларнинг ҳамжиҳатликда қилган меҳнатлари натижасида мазкур туман давлатга пахта топшириш бўйича шартномавий режасини биринчи бўлиб ортиғи билан, яъни 100,6 фоизга бажариб, меҳнат зафарига эришди.