Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ БМТ ТАРАҚҚИЁТ ДАСТУРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ДОИМИЙ ВАКИЛИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

26 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов меҳмонларни республикамизга ташрифи билан самимий қутлаб, Президентимиз ташаббуси билан минтақани иқтисодий ривожлантириш, Орол фожиасидан азият чеккан ҳудуд аҳолиси ҳаётини яхшилаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли эзгу ишлар ҳақида айтиб ўтди.

Барчамизга маълум, Муҳтарам Президентимиз 2017 йил 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида жаҳон ҳамжамияти эътиборини Орол фожиасига қаратган эди. Шунингдек, Президентимиз ташаббуси билан 2018-2021 йилларда Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш бўйича Давлат дастури қабул қилинди ҳамда бугунги кунда дастур ижросини таъминлаш доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган йилнинг ноябр ойида БМТ шафелигида Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фондининг ташкил этилиши эса БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш қайд этганидек, “Жабрланган минтақа тарихида янги саҳифа“ бўлди, десак ҳеч муболаға бўлмайди.

Тадбир давомида БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска Оролбўйи минтақасига ёрдам кўрсатиш масалалари муҳим аҳамиятга эга эканлигини, шунинг учун келгусида ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича ишларни давом эттиришини таъкидлаб, келажакда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларга тўхтаб ўтди ва самимий қабул учун республикамиз раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Делегациянинг республикамизга ташрифи давом этмоқда.

 

Бошқа янгиликлар RSS

10.10.2019 Хушхабар: Тахиатош тумани пахта етиштириш шартномасини бажарди

Тахиатошлик фидойи ва меҳнаткаш пахтакорларнинг ҳамжиҳатликда қилган меҳнатлари натижасида мазкур туман давлатга пахта топшириш бўйича шартномавий режасини биринчи бўлиб ортиғи билан, яъни 100,6 фоизга бажариб, меҳнат зафарига эришди.