Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ ВЬЕТНАМ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

27 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Вьетнам қишлоқ хўжалиги вазирлиги эксперти, профессор Тран Кван Куанг Чжиуни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов меҳмонларни республикамизга ташрифи билан самимий қутлаб, Муҳтарам Президентимизнинг қўллаб-қувватлаши натижасида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширалаётган ишлар, қўлга киритилаётган муваффақиятлар, ҳудудимизнинг иқлим шароитида экиладиган экинлар, айниқса, шоли етиштириш бўйича тўпланган тажрибалар ҳақида айтиб ўтди.

Ўз навбатида вьетнамлик профессор республикамизнинг шоли майдонларида Вьетнам технологиясини жорий этиш, маҳаллий мутахассислар билан тажириба алмашиш ва келгусида ҳамкорликни янада кучайтириш  асосий мақсади эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, бир қатор туманларининг иқлим шароитини, тўпроқ ҳосилдорлигини, ирригация тармоқларини ўрганиб чиқиб, Вьетнам тажрибасини жорий этиш орқали шоличиликда ҳосилдорликни ошириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

Бошқа янгиликлар RSS

10.10.2019 Хушхабар: Тахиатош тумани пахта етиштириш шартномасини бажарди

Тахиатошлик фидойи ва меҳнаткаш пахтакорларнинг ҳамжиҳатликда қилган меҳнатлари натижасида мазкур туман давлатга пахта топшириш бўйича шартномавий режасини биринчи бўлиб ортиғи билан, яъни 100,6 фоизга бажариб, меҳнат зафарига эришди.