Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

ПОЙТАХТИМИЗДА ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНАЛИ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Ҳар йили октябрь ойининг биринчи санаси – Ўқитувчи ва мураббийлар куни бутун юртимиз бўйлаб кенг нишонлонади.

Шу муносабат билан бугун, яъни, 30 сентябрь куни пойтахтимиздаги Бердоқ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов сўзга чиқиб, Муҳтарам Президентимизнинг ўқитувчи ва мураббийларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди ҳамда бугунги кунда Президентимиз раҳбарлигида таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳатлар ва соҳа вакилларига яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида айтиб ўтди.

Касб байрами муносабати билан юртимизда таълим соҳасини ривожлантириш, чуқур билимга эга малакали кадрларни тайёрлаш ишларига қўшган муносиб улуши, иқтидорли, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашдаги улкан хизматлари учун бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари фахрий унвонлари, орден ва медаллари, кўкрак нишонлари билан тақдирланган эди. Республикамиз раҳбари ушбу мукофотларни соҳа фидоийларига тантанали равишда топширди.

Мажлисда Чимбой туманидаги 14-сонли умумтаълим мактабининг ўқитувчиси, “Мехнат шухрати” ордени соҳиби Г.Раманова, Нукус шаҳридаги 46-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг ўқитувчиси, “Шухрат” медали соҳиби К.Ешимбетова, НДПИнинг ўқитувчиси, “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” Ш.Юлдашовалар сўзга чиқиб, таълим соҳасига қаратилаётган катта эътибор учун Президентимизга чексиз миннатдорчилик билдирди. Ўзбекистон Халқ артисти Гавҳар Закирова ўқитувчи ва мураббийларни касб байрами билан самимий табриклади.

Тантанали мажлис республикамиз санъат усталари концерти билан якунланди.

Шунингдек, бугун соат 15:00 дан бошлаб пойтахтимиздаги И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи олдида халқ сайли бошланган бўлса, 18:00 да марказий “Амфитеатр”да республикамиз эстрада хонандалари иштирокида гала-концерт ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

 

Бошқа янгиликлар RSS

10.10.2019 Хушхабар: Тахиатош тумани пахта етиштириш шартномасини бажарди

Тахиатошлик фидойи ва меҳнаткаш пахтакорларнинг ҳамжиҳатликда қилган меҳнатлари натижасида мазкур туман давлатга пахта топшириш бўйича шартномавий режасини биринчи бўлиб ортиғи билан, яъни 100,6 фоизга бажариб, меҳнат зафарига эришди.