Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

Қорақалпоқ маданият ходимлари Европанинг бир неча давлатларида бўлишмоқда

Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги элчихонаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Европанинг қатор давлатларида юртимизнинг иқтисодий, савдо, сармоявий, сайёҳлик соҳаларидаги мавжуд имкониятларини тарғиб қилиш мақсадида учрашув, қабул ва маданий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўтган кунлар давомида шундай тадбирлар Нидерландия пойтахти Гаагада, Люксембург герцоглигида бўлиб ўтган бўлса, 30 октябрь куни Европа Парламентида, Бельгиянинг пойтахти Брюсселда ташкил этилди.

 Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Д.З.Ҳакимов, Европа Парламенитининг Марказий Осиё бўйича делегация раиси Ф.Мартишелли, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Д.Қурбаниязов, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили П.Бурман сўз олиб, тадбирнинг ташкил этилиши билан табриклади.

Шунингдек, республикамиз вакили Қорақалпоғистоннинг бугунги ривожланиш босқичлари, бу ерда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, инвесторлар учун яратилган имкониятлар, сайёҳлик салоҳияти тўғрисида тақдимот қилди.

Бўлиб ўтган тадбирларда Ўзбекистон Республикаси филормонияси Қорақалпоғистон бўлими ходимлари ўзларининг куй-қўшиқлари ва рақслари билан йиғилганларда катта таъсуротлар қолдирди.

 

Бошқа янгиликлар RSS