Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

Жўқорғи Кенгес Раиси “10 кунда энг кўп пахта терган оила” танлови ғолибларига “Спарк” автомашиналарини топширди

Аввал хабар қилганимиздек, 2019 йилда етиштирилган пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш, мавсумни уюшқоқлиқ билан ўтказиш ҳамда теримчиларни рағбатлантириш мақсадида жорий йилнинг 27 сентябридан 7 октябрига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан республикамизнинг 3 та ҳудуди бўйича “10 кунда энг кўп пахта терган оила” танлови ташкил этилган эди.

Ўтган 10 кун давомида республикамизнинг 3 та ҳудудидаги 14 туманда жами 172 оиладан 504 теримчи танловда иштирок этиб, улар томонидан жами 439 тонна 674 кг пахта териб олинди.

Танловда иштирок этган оилаларнинг терган пахта ҳосили кўрсаткичлари ишчи гуруҳ томонидан ҳолисона кўриб чиқилди ва улар орасидан энг кўп пахта терган 3 та оила аниқланди.

Шундай қилиб, 1-ҳудуд, яъни, Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа ва Амударё туманлари бўйича ғолиблик Беруний тумани, “Дўстлик” ОФЙ да истиқомат қилувчи Гулхумар Рузимованинг оиласига насиб қилди. Г.Рузимова мазкур танловга ўғли, қизи ва 3 нафар келини билан биргаликда қатнашиб, 10 кунда жами 7 998 кг пахта териб, пешқадамликка эришди.

Танловнинг 2-ҳудуди (Тахиатош, Хўжайли, Шўманой, Қонликўл ва Қўнғирот туманлари) теримчилари ўртасида ўтказилган танлов биринчилигини Қонликўл тумани, “Маденият” МФЙ да яшовчи Жиенгул Ешжанованинг оиласи қўлга киритди. Мазкур оила аъзолари белгиланган муддат ичида жами 8 261 кг пахта теришга муваффақ бўлишди.

Шунингдек, Нукус тумани, “Кердер” ОФЙ да истиқомат қилувчи, 10 кунда жами 7 146 кг пахта теришга муяссар бўлган Икрамбай Аташовнинг оиласи эса 3-ҳудуд (Нукус, Кегейли, Чимбой, Қораўзак ва Тахтакўпир туманлари) ғолибига айланди.

Жорий йилнинг 8 октябрь куни Беруний, Қонликўл туманлари, бугун, яъни, 9 октябрь куни Нукус туманининг пахта далаларида мазкур танлов ғолиблари ва совриндорларини  тақдирлаш маросимлари ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов пахта далаларида ҳақиқий меҳнат намуналарини кўрсатган танлов ғолибларини эришган ютуқлари билан самимий табриклади ва уларга бош соврин — “Спарк” автомашиналарини тантанали равишда топширди. Танловнинг иккинчи ўрин эгалари музлатгич, 3 ўрин эгалари газ плитаси, шунингдек, илғор теримчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Пахта далаларида теримчилар учун ош тортиқ қилиниб, санъаткорлар ижросида концерт дастури ҳам ҳавола этилди.

Албатта, юртимизда уюшқоқлик билан ўтказилаётган пахта мавсуми, ташкил этилаётган бу каби танловлар фуқароларимизнинг мўмайгина даромад топишига, оила бюджети маблағининг кўпайишига ва турмуш тарзининг янада яхшиланишига хизмат қилмоқда.

Маълумот учун, бундан аввал Амударё туманидаги “Сардор сувчи” фермер хўжалигининг раиси Ўринбой Матякубовга “Cobalt” автомашинаси совға қилинган эди.

 

Бошқа янгиликлар RSS

10.10.2019 Хушхабар: Тахиатош тумани пахта етиштириш шартномасини бажарди

Тахиатошлик фидойи ва меҳнаткаш пахтакорларнинг ҳамжиҳатликда қилган меҳнатлари натижасида мазкур туман давлатга пахта топшириш бўйича шартномавий режасини биринчи бўлиб ортиғи билан, яъни 100,6 фоизга бажариб, меҳнат зафарига эришди.