Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

Жўқорғи Кенгесда қабул

Шу йилнинг 14 ноябрь куни  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида республикамизда ўтказилаётган Халқаро инвестиция форуми иштирокчиси, Жанубий Кореянинг «Caris Co Ltd» компанияси ижрочи директори Ю Чеолни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов меҳмонни республикамизга ташрифи билан самимий қутлаб, Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хорижий инвесторларни мамлакатимизга кенг жалб қилиш ва улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали иқтисодий салоҳиятимизни янада мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни таъкидлаб ўтди.

Жорий йилнинг ўтган ойлари давомида ҳудудий Инвестиция дастури асосида республикамизга умумий қиймати 140,3 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди. Бу борада Жанубий Корея билан турли соҳаларда алоқаларимиз йилдан-йилга тараққий этиб бормоқда. Республикамизда икки кундан буён ўтказилаётган халқаро инвестиция форуми бу алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўз навбатида Ю Чеол самимий қабул учун республикамиз раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдириб, бу ерда чет эл инвесторлари учун яратилган шароитларга юксак баҳо берди ва Жанубий Кореяда етакчи компанияларнинг бири бўлган «Caris Co Ltd» томонидан Беруний туманида умумий қиймати 110 миллион АҚШ доллари бўлган цемент заводини қуришни режалаштираётганини айтиб ўтди. 

Қабул маросимида келажакда ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида ўзаро фикр алмашилди.

 

Бошқа янгиликлар RSS