Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг тадбиркорларга мурожаати қабул қилинди

Барчамизга маълум, сўнгги йилларда мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, тадбиркорларга барча шароитлар яратиб берилмоқда.

Давлатимиз раҳбари 7 ноябрь куни жорий йилда давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам бунга муҳим эътибор қаратди.

Жорий йил 11 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов республикамизда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан ведеоконференцалоқа орқали мулоқат қилиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини эшитди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг тадбиркорларга мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Видеоконференцияда тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш, белгиланган лойиҳаларни ўз муддатларида ишга туширилишини таъминлаш, бюджет ва экспорт прогнозининг бажарилиши, валюта операцияларида қарздорликни камайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Бўлиб ўтган очиқ мулоқотда республикамиз раҳбари тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга доимо тайёр эканлигини билдириб, уларни қийнаётган муаммоларни тинглади.

Қабул давомида тадбиркорлар асосан имтиёзли кредит, ер майдонини ажратиш, коммунал хизмат кўрсатиш, маҳсулотларни экспорт қилиш, бўш турган объектларни «ноль» баҳода ҳарид қилиш сингари масалаларда мурожаат қилди ва ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмади.

Мурожаатларнинг маълум қисми жойида ўз ечимини топган бўлса, атрофлича ўрганиш талаб этиладиган масалалар бўйича тегишли соҳа раҳбарларига шахсан туманларга чиқиб, тадбиркорлар билан учрашиб, муаммоларни ҳал этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури асосида 13 минг 381 фуқарога 276 миллиард 718 миллион 700 минг сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Шунингдек, умумий майдони 198,6 гектардан иборат 7 та кичик саноат зонасида бугунги кунда 123,6 миллиард сўмлик 51 та лойиҳа ҳамда умумий майдони 42,3 гектардан иборат «Нукус» эркин иктисодий зонасида 154 млрд. сўмлик 3 та лойиҳа ишга туширилди. Қорақалпоғистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг қабулхоналарига тушган 1 минг 549 та муаммоли масалалардан 1 минг 502 таси ижобий ҳал этилди.

 

Бошқа янгиликлар RSS