Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

Жўқорғи Кенгес Раиси Тахтакўпир туманида аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашди

Жорий йил 18 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов жойларда амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш, аҳоли ва тадбиркорлар билан юзма-юз учрашиш, уларнинг мурожаатларини тинглаш мақсадида Тахтакўпир туманига ташриф буюрди.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш ва мурожаатлар билан ишлашнинг мутлақо янги, замонавий ва самарали тизими яратилгани одамларнинг оғирини енгил қилиш, муаммоларини ҳал этишда юксак самаралар бермоқда.

Республикамиз раҳбари дастлаб “Ғарезсизлик” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди. Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда аҳолининг мурожаатлари тингланиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганиб чиқилди ва уларнинг ечими бўйича мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, Жуқорғи Кенгес Раиси ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Уткербай Алмахановнинг оиласига ташриф буюриб, мазкур хонадонга соғин сигир, музлатгич ва озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.

Бундан сўнг республикамиз раҳбари тумандаги 3-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, ушбу таълим муассасасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги билан танишди ҳамда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари билан самимий мулоқат қилди. Мазкур мактаб  жамоасига 16 дона компьютер жамланмаси совға этилди ҳамда мутасаддиларга ушбу мактабни қайта таъмирлаш вазифаси юклатилди.

Тумандаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида Тахтакўпир, Кегейли, Чимбой ва Қораўзак туманлари тадбиркорлари учун сайёр қабул ташкил этилди. Унда мазкур туманларда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг муаммолари тингланди ва юзага келаётган масалаларни ижобий ҳал қилиш бўйича мутасадди раҳбарларга вазифалар юкланди.

Тадбирда Муҳтарам Президентимиз томонидан тадбиркорларга қаратилаётган эътиборга алоҳида тўхтаб ўтилди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг юртимиз тадбиркорларига йўллаган мурожаатининг мақсад ва мазмунига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, мутасадди раҳбарлар тумандаги кўп тармоқли марказий поликлиникаси, 10-сонли болалар боғчасида бўлиб, мазкур ижтимоий объектларнинг ҳолати, бу ерда яратилган шарт-шароитлар, қулайликлар ҳамда куз-қиш мавсумига тайёрлиги билан атрофлича танишиб чиқди.

Янада шу куни “Белтау” ОФЙ аҳолиси учун 13,4 тонна кўмир маҳсулоти, “Мулик”, “Дауқара” ҳамда “Белтау” ОФЙда аҳолиси учун 432 дона  газ баллони  етказиб берилди. “Ғарезсизлик” ва “Айдин жол” МФЙлар ҳудудида янги трансформаторлар ўрнатилди. Туманнинг ички йўлларини, сув тармоқларини қайта таъмирлаш ишлари ҳам бошлаб юборилди.

Тадбир доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, унда 52 фуқарониннг бандлиги таъминланди. Давлат хизматлари агентлиги туман бўлими томонидан аҳолига сайёр хизмат кўрсатиш ҳам йўлга қўйилди.

 

Бошқа янгиликлар RSS