Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов муносиб номзодларга овоз берди

Қорақалпоғистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар кўтаринки руҳда ўтмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов Нукус шаҳридаги 42-сайлов участкасига ташриф буюриб, энг муносиб номзодлар учун овоз берди.

Жорий йилги сайловлар “Янги Ўзбекистон: Янги сайловлар” шиори остида халқаро стандартлар, принциплар асосида қабул қилинган Сайлов кодекси бўйича ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгашларига сайлов ўтказувчи 622 та сайлов участкасида сайловчилар учун барча шароитлар яратилган. Сайловлар жараёнини хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчилари кузатиб бормоқда.

 

Бошқа янгиликлар RSS