Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

Жўқорғи Кенгес Раиси мўйноқлик ёшлар билан учрашди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов тумандаги Ёшлар марказида мўйноқлик фаол ёшлар билан учрашди.

«Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади», дея таъкидлаган эди Муҳтарам Президентимиз шу йилнинг  27 декабрь куни ёшлар билан ўтказилган учрашувда.

–Давлатимиз раҳбарининг ёшларга бўлган катта ишончи ҳамда қўллаб-қувватлаши  республикамиз ёшларига ўзгача шижоат, куч-ғайрат бағишлади, – деди республикамиз раҳбари ўз сўзида.

Тадбирда иштирок этган юздан ортиқ ёшлар Мўйноқнинг бугунги ўзгаришлари, янгиланишлари ҳақида тўлқинланиб сўз этди.

Деярли ҳар куни муваффақиятларга эришаётган қорақалпоғистонлик ёшлар билан ҳар қанча фаҳрлансак  арзийди.  Эътиборлиси, улар орасида янгиланган Мўйноқ тумани ёшларининг ҳам кўп эканлиги.

Жўқорғи Кенгес Раиси М.Ерниязов ўз ютуқлари, муваффақиятлари билан тенгдошларига ўрнак булаётган бир қатор фидойи ёшларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг «Умит ушқыны» кўкрак нишонини тантанали равишда топширди.

 

Бошқа янгиликлар RSS