Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

БОЛАЖОНЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

29 декабрь куни пойтахтимиз марказидаги байрам арчаси ёнида Президент совғаларини топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбирига 1-сонли Республика «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари, мамлакатимиз осойишталигини таъминлаш йўлида қурбон бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларитаклиф этилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов сўзга чиқиб, йиғилганларни Янги йил байрами билан самимий табриклади ва Президент совғаларини тантанали равишда топширди.

Майдонда безатилган катта арча атрофида Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокида театрлаштирилган томошалар болажонларга хуш кайфият бағишлади.

Тадбир концерт дастури билан ­давом этди.

Бундай тадбирлар барча шаҳар ва туманларда ҳам ­ташкил этилди.

 

Бошқа янгиликлар RSS