Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

Ҳарбий хизматчиларга янги уйлар топширилди

14 январь куни Нукус шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг харбий хизматчилари оилаларига мўлжалланган 60 хонадондан иборат беш қаватли замонавий 2 та турор жой фойдаланишга топширилди. 

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов сўнгги йилларда мамлакатимизда Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида юртимиз тинчлигини, чегараларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашда мардлик ва жасорат кўрсатиб келаётган ҳарбий хизматчилар ва хавфсизлик хизмати ходимларини, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан 60 нафар ҳарбий хизматчига янги хонадонларнинг калитлари тантанали равишда топширилди.

Тадбирда сўзга чиққан ҳарбий хизматчилар Президентимизнинг юксак эътибор ва ғамхўрлиги учун миннатдорчилик билдириб, бунга жавобан бор билим ва тажрибасини, куч ва ғайратини Ватанимизнинг тинчлик ва осойишталиги, осмонимиз мусаффолиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини ҳимоя қилишга сафарбар этишини, юртга содиқ фарзанд бўлишини таъкидлади.

 

Бошқа янгиликлар RSS