Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

Жўқорғи Кенгесда мева-сабзавотчиликни ривожлантиришга бағишланган мажлис ўтказилди

Жорий йил 10 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида республикамизда мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, ихтисослашган класстерларни ташкил этиш, бу борада юзага келаётган муаммолар, йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда олдинда турган аҳамиятли вазифаларга бағишланган мажлис ўтказилди.

Жўқорғи Кенгес Раиси М.Ерниязов раислигида ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 8 январь куни ўтказилган видеоселектор мажлисида белгилаб берилган вазифалар, шунингдек, 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижроси муҳокама этилди.

Мажлисда республикамиз раҳбари томонидан соҳа мутасаддиларига 2020 йилда кластерлар ва уларга бириктирилган фермер хўжаликлари томонидан мева-сабзавотлар етиштириш сифати ва экспорти ҳажмини ошириш, тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш ва бу борада юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича республика ишчи гуруҳ раҳбари Ф.Бердиқулов, интенсив боғ ниҳолларини замонавий усулда етиштириш бўйича “Омад стар” жамиятининг ходими Ш.Карамов ва туркиялик агроном Юсуф Мишракли сўзга чиқиб, соҳада ҳосилдорлик ва меҳнат унумдорлигини янада ошириш, бўш турган ерлардан унумли фойдаланиш, мева-сабзавотларни экспортёрлар талаби асосида етиштириш ва экспортни кенгайтириш асосий вазифа бўлиши зарурлигини таъкидлади ҳамда  бу борада кўп йиллик тажрибага эга тадбиркорларни бунга жалб қилиш яхши самара беришини қайд этди.

Мажлисда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

 

Бошқа янгиликлар RSS