Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИ АЪЗОЛАРИ САЙЛАНДИ

Жорий йил 17 январь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини сайлов бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

 Мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов сўзга чиқиб, йиғилганларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг депутати этиб сайлангани билан табриклади.

Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари М.Истамов очди ва ўз сўзида Қорақалпоғистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига ўтказилган сайловларнинг якунига юқори баҳо берди. Шунингдек, Сайлов кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини сайловини ўтказиш тартиб-тамойилларини айтиб ўтди.

Қўшма мажлис Маслаҳат кенгаши томонидан Сенат аъзоларини сайлов бўйича сайлов бюллетенига киритиш учун 26-сонли «Жийдели-Байсин» сайлов округидан халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашининг депутати, «Қорақалпоқ адебияти» газетаси Бош муҳаррири Г.Аннақлычева, 36-сонли «Хожели» сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутати, Тошкент  педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали директори О.Атаниязова, 54-сонли «Халқабад» сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг раиси А.Данияров, 63-сонли «Қаракўл» сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов, 29-сонли «Жамбасқала» сайлов округидан халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашининг депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмита раиси Б.Матмуратов, 46-сонли «Кетенлер» сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, «Нуроний» жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг раиси Ш.Уснатдинов тавсия этилди.

Очиқ овоз бериш йўли билан Маслаҳат кенгаши томонидан тавсия этилган олти депутатнинг номзоди яширин овоз бериш бюллетенига киритилди ҳамда кўрсатилган олти номзоднинг барчаси депутатлар томонидан юқори овоз тўплаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари этиб сайланди.

 

Бошқа янгиликлар RSS