Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

Жўқорғи Кенгес Раиси ва Президент маслаҳатчиси Тахтакўпир ҳамда Қораўзак тумани ёшлари билан учрашди

Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. 2019 йил 27 декабрь куни Президентимизнинг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашуви тарихий воқелик сифатида ёшларнинг қалбида абадий муҳрланади десак, муболаға бўлмайди. 

Жорий йил 16 январь куни Тахтакўпир туманидаги 17-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергеновнинг тахтакўпирлик ҳамда қораўзаклик ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

Мазкур учрашувда ҳам иштирокчилар томонидан Муҳтарам Президентимизнинг ёшлар билан учрашув чоғида айтилган сўзлари алоҳида ғурур ва ифтихор билан тилга олинди.

Учрашув давомида ёшларнинг бандлиги таъминлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, китобхонликка йўналтириш, билим олиши, касб эгаллашига шароит яратиш, қобилиятли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ҳозирги кунда Орол денгизининг қуриган тубида чўлга чидамли ўсимликларни экишда ёшларнинг қўшаётган ҳиссаси ҳақида сўз этилди.

Тадбирда сўзга чиққан ёшлар ўзларининг бор куч-ғайратини юртимизнинг гуллаб-яшнашига, шунингдек, Орол денгизининг ҳудудини яшил қопламаларга айлантиришга ўз ҳиссасини қўшишга ҳамда ҳар доим Президентимизга камарбаста бўлишга ваъда бердилар.

Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар Президент маслаҳатчиси ва Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан қўллаб-қувватланди.

Учрашув сўнгида спортда муваффақиятларга эришган бир гуруҳ ёшларга совғалар топширилди. 

 

Бошқа янгиликлар RSS