Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистонга сафари давомида Нукус шаҳрини кўздан кечириб юриб, ёш келин-куёв­нинг тўйига ҳам ташриф буюрган эди. Давлатимиз раҳбари ёш келин-куёвга бахт-саодат ва оиласи мустаҳкам бўлишини тилади. 17 ноябрь куни ёш келин-куёвларга Нукус шаҳрининг энг шинам масканларидан бири “Қумбиз овул” ОФЙ ҳудудида қад ­ростлаган кўп қаватли уйларнинг биридан Президент совғаси – турар жой совға қилинди.
— Бизнинг никоҳ тўйимиз ҳақиқий бахт тўйига айланди, — дейишади ёш келин-куёв Султан Торенов ва Ҳурлиман Арзиевалар. — Шу куни биз кечқурун бўлиб ўтадиган ёшлар тўйи олдидан Нукус шаҳрининг чиройли жойларини айланиб юргандик. Сайл давомида тамадди қилиш учун кичик бир қаҳвахонага кирдик. Бир пайт биз ўтирган ерга Президент кириб келди ва бизни бахт тўйимиз билан қутлади. У пайтдаги ҳис-ҳаяжонимизни ифода этиш қийин, албатта. Президентимиз тўйимизга совға сифатида уй берди. Бунинг учун давлатимиз раҳбаридан чексиз миннатдормиз. Келгусида ўқишларимизни муваффақиятли тамомлаб, мамлакатимизнинг ривожига ҳисса қўшадиган мутахассис бўлишга ҳаракат қиламиз.
Султан ва Ҳурлиман иккаласи ҳам талаба. Улар Қорақалпоқ давлат университети Технология факультетининг 4-курсида битта гуруҳда таҳсил олишади. Султаннинг ота-онасини уйи Қораўзак туманининг Маданият овул фуқаролар йиғинида, келин Ҳурлиманнинг уйи эса Нукус шаҳрида. Энди, улар шаҳарнинг замонавий гўшасида биргаликда истиқомат қилади.
Шунингдек, шу куни давлат раҳбари ташриф буюрган 8-сонли поликлиникага Президент совғаси — “Спарк” автомашинаси, давлат-хусусий шерикчилик асосида фаолиятини бошлаган “Науше” мактабгача таълим муассасасига болалар ўйинчоқлари тантанали равишда топширилди.

 

Бошқа янгиликлар RSS

21.05.2019 Жўқорғи Кенгес Раисининг навбатдаги сайёр қабули Нукус шаҳрида ўтказилди

Жорий йилнинг 21 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов Нукус шаҳридаги Спорт мажмуаси биносида сайёр қабул ўтказиб, пойтахт аҳолиси билан учрашди.

19.05.2019 ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ ТАХТАКЎПИРЛИК ЧОРВАДОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ

18 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов Тахтакўпир туманидаги чорвадорларнинг ҳолидан хабар олди.

14.05.2019 Жўқорғи Кенгес Раиси раҳбарлигидаги делегация Жанубий Кореяда бўлмоқда

Барчамизга маълум, сўнгги йилларда мамлакатимизда Муҳтарам Президентимизнинг раҳбарлигида хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва юртимизга инвестициялар олиб кириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

07.05.2019 Қорақалпоқ прозасининг сардори

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қайипбергенов таваллудининг 90 йиллигига бағишланган тантанали анжуман бўлиб ўтди.

07.05.2019 Уруш қатнашчисига уй топширилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов Нукус шаҳри “Қизил қум” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Атабай Ермағамбетовга байрам совғаларини топширди.