Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСДА ҚАБУЛ

26 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.


Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Хамраев меҳмонларни республикамизга ташрифи билан самимий қутлаб, ўлкамизнинг жўғрофий жойлашуви, аҳолиси, маъмурий бошқарув тузилмаси, табиий бойликлари, шунингдек Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништирди. Шунингдек, мустақиллик йилларида кўплаб ривожланган давлатлар қаторида Жанубий Корея билан ҳам ҳар томонлама алоқалар яхши йўлга қўйилганлигини ва бу алоқалар бугунги кун янги босқичга кўтарилганлигин таъкидлаб ўтди.


Ўз навбатида Пан Ги Мун республикамиздаги ўзгаришлар билан янгиланишларга юқори баҳо бериб, ушбу ҳудуднинг экологик шароитини яхшилаш йўлида амалга оширилаётган хайрли ишларга ўз ҳиссасини қўшишини айтди ва самимий қабул учун миннатдорчилигин изҳор қилди. 
Маълумот учун, эртага, яъни 27 ноябрь куни Нукус шаҳрида «Оролбуйи ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш масаласи ва бу жараёнда корейс диаспорасининг роли» мавзусида халқаро форум ўтказилади. Шунингдек, «Турон» уйингоҳида қорақалпоғистонлик ҳамда кореялик маданият ва спорт соҳаси вакилларининг иштирокида тадбирлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган. 

 

 

Бошқа янгиликлар RSS

11.12.2018 ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСДА ҚАБУЛ ВА ТАҚДИМОТ

Барчамизга маълум, Муҳтарам Президентимизнинг жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёни асосида юртимизнинг Хитой, Корея, Кувейт, Германия, Япония давлатларидаги элчилари олдига шу ҳудудга 7 триллион 341 миллиард сўмлик 30 та лойиҳани амалга ошириш вазифалари белгилаб берилган ва бу борадаги эзгу ишлар бошланиб кетди.

09.12.2018 МЕҲНАТЛАРИ МУНОСИБ РАҲБАТЛАНТИРИЛДИ

Сўнги йилларда Муҳтарам Президентимизнинг раҳбарлигида барча соҳалар қаторида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, соҳага инновацион технологиялар, кластер тизимини жорий этиш, маҳсулотларимизни жаҳон бозарларига экспортга чиқариш, фермер хўжаликларимизнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш йўлида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу ўз навбатида соҳадаги ўзгаришлар билан янгиланишларга асос солмоқда.