Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

НУКУСДА ХАЛҚАРО ФОРУМ ЎТКАЗИЛДИ

Аввал хабар қилинганидек, айни пайтда Бирлашган Миллатлар Тошкилоти собиқ бош котиби Пан Ги Мун раҳбарлигидаги Жонубий Корея Ҳукумати ҳамда ижтимоий саҳо вакилларидан ташкил топган делегация Республикасимизда бўлиб турибди.
27 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг катта мажлислар залида «Оролбуйи ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш масаласи ва бу жараёнда корейс диаспорасининг роли» мавзусида халқаро форум ташкил этилди. 


Тадбирда Корея Республикасининг йирик компаниялари, ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Ижроия қўмитаси, Оролбўйи генофондини ҳимоялаш ҳайрия жамғармаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, соҳага алоқадор вазирлик ва идоралар раҳбарлари, эколог олимлар, соғлиқни сақлаш соҳаси ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Форумни ўтказишдан мақсад: Оролбўйи минтақасини тиклаш, халқнинг турмуш тарзини яхшилаш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий томондан ривожлантириш, туризмди ривожлантириш, Орол денгизи қуриши оқибатида юзага келган экологик муаммоларни юмшатиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг кўламини ошириш ва сифатини янада яхшилашдан иборат.
Форумнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Хамраев бугунги кунда Оролбуйи минтақаси аҳолисининг яшаш шароити, Орол денгизининг қуриб кетиши оқибатида юзага келаётган экологик муаммолар ва бу муаммоларни бартараф этиш йўлида ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатлар, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий томондан ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва бу жараёнга кореялик инвесторларнинг қўшаётган хиссалари ҳақида айтиб ўтди. Сўнг БМТнинг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун, Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Квон Ён У сўзга чиқиб, форумнинг олдига қуйган мақсад-вазифалари, бугунги кунда бутун дунё ҳамжамиятининг муаммосига айланиб улгурган Орал фожиаси, уни бартараф этиш йўллари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Бундан сўнг кореялик олимлар, биология фанлари номзоди Н.Ю.Бешко ва кимё фанлари номзоди С.М.Югайларнинг мавзуга оид баёнатлари тингланди.
Бўлиб ўтган халқаро форумда иштирокчилар томонидан амалга оширилиши кутилаётган чора-тадбирлар буйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.  
 

 

 

Бошқа янгиликлар RSS

21.05.2019 Жўқорғи Кенгес Раисининг навбатдаги сайёр қабули Нукус шаҳрида ўтказилди

Жорий йилнинг 21 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов Нукус шаҳридаги Спорт мажмуаси биносида сайёр қабул ўтказиб, пойтахт аҳолиси билан учрашди.

19.05.2019 ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ ТАХТАКЎПИРЛИК ЧОРВАДОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ

18 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов Тахтакўпир туманидаги чорвадорларнинг ҳолидан хабар олди.

14.05.2019 Жўқорғи Кенгес Раиси раҳбарлигидаги делегация Жанубий Кореяда бўлмоқда

Барчамизга маълум, сўнгги йилларда мамлакатимизда Муҳтарам Президентимизнинг раҳбарлигида хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва юртимизга инвестициялар олиб кириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

07.05.2019 Қорақалпоқ прозасининг сардори

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қайипбергенов таваллудининг 90 йиллигига бағишланган тантанали анжуман бўлиб ўтди.

07.05.2019 Уруш қатнашчисига уй топширилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов Нукус шаҳри “Қизил қум” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Атабай Ермағамбетовга байрам совғаларини топширди.