Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

ЭЪЛОН

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси давлат бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар,  маҳаллий ижро ҳокимияти ва бошқада ташкилотларда ишловчи етакчилик қобилияти ва бошқарув маҳоратига эга истиқболли кадрларни танлаб олиш ва уларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек раҳбар лавозимлар учун кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида танлов ўтказилишини эълон қилади.

Танлов 4 босқичда бўлиб ўтади:
1-босқич - дастлабки ўрганиш;
2-босқич - тест синовлари;
3-босқич - иш ўрганиш (стажировка);
4-босқич - суҳбат.

Танловда олий маълумотли, тегишли соҳада раҳбар лавозимда камида икки йил иш тажрибасига эга ва доимий ишлаётган 25 ёшдан 45 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этади.

Танлов ғолиблари рағбатлантирилади ва раҳбар лавозимларнинг кадрлар захирасига киритилиб, тегишли соҳалар бўйича раҳбар лавозимларга тайинланиб борилади.

Танлов иштирокчиларининг аризалари 2019 йилнинг 1-январ кунидан 1-февраль кунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида қабул қилинади. 

Танловда иштирок этиш ҳақидаги аризага қўйидаги ҳужжатлар қўшимча қилинади:

- маълумотнома;
- паспорт нусқаси;
- меҳнат давтарчаси нусқаси;
- иш жойидан тафсивнома (сўнгги);
- дипломнинг нусқаси, агарда чет элда ўқиган бўлса,  нострификациядан ўтказилганлигини тасдиқлайдиган гувоҳнома.

 

Маълумот учун телефон: 222-74-77

 

Бошқа янгиликлар RSS

12.03.2019 КАМ ТАЪМИНЛАНГАН 54 ОИЛАГА ЯНГИ УЙЛАР ТОПШИРИЛДИ

Жорий йил 12 март куни Тахиатош туманида республикамиз бўйича 54 та кам таъминланган оилаларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳомийлигида қурилган янги уйларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

11.03.2019 ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йил 11 март куни ­Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг  «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурида белгиланган, ижтимоий соҳани ривожлантириш борасидаги вазифаларнинг ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

09.03.2019 ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ОИД ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича жорий йилнинг ўтган икки ойи давомида амалга оширилган ишлар якуни ҳамда келгуси уч ойда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган мажлис бўлиб ўтди.