Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

БМТнинг ОРОЛБУЙИ МИНТАҚАСИ УЧУН ТРАСТ ФОНДИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни БМТнинг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди фаолияти бошланишига бағишланган Инсон хавфсизлиги буйича кўпшериклик траст фондининг презентацияси ва «Барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш буйича кенг қамровли стратегияларни ўзида жамлаган минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш» мавзусидаги БМТнинг юқори даражадаги тадбири бўлиб ўтди. 
Мажлисда сўзга чиққан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш фонднинг ўз фаолиятини бошлашини Орол муаммосидан азият чекаётган минтақа тарихида янги саҳифа очишини айтиб ўтди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур траст фондини ташкил этиш ташаббусини юқори баҳолади ҳамда халқаро жамиятни ушбу фондни молиялаштиришда фаол иштирок этишга чақирди.  
Ўзбекистон вакиллари Оролбуйини яхшилаш буйича мамлакатимиз томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар берди. Делегация таркибида ушбу тадбирда иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов ўз маърузасида бугунги кунда нафақат марказий Осиё, балки дунё ҳамжамиятининг глобал муаммосига айланиб улгурган Орол муаммоси, денгизнинг бугинги аҳволи, Оролбуйи халқининг бугунги яшаш тарзи, экологик вазият оқибатида юзага келаётган ноқулой вазиятлар ва бу ҳолатни яхшилаш йўлида ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатлар, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий томондан ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида айтиб ўтди. Шунингдек, Орол бўйида яшаётган аҳоли нафақат ҳукуматимиз томонидан бериладиган ёрдамга, балки, бутун дунё ҳамжамиятининг кўмагига муҳтож эканлигини ҳам таъкидлади. 2010 йил уша пайтдаги БМТнинг Бош котиби Пан Ги Мун ва 2017 йил айни пайтдаги Бош котиби Антониу Гутерришнинг давлатимизга, айнан Орол  бўйига  ташрифи чоғида бу ҳудуддаги экологик вазият билан яқиндан  танишуви ҳамда Муйноқ тумани аҳолиси билан учрашуви Орол фожиаси нафақат БМТнинг, балки бутун дунё ҳамжамиятининг диққат марказида эканлигидан далолат беришини ҳам таъкидлади. Шунингдек, мазкур фонд доирасида жаҳон ҳамжамиятини Орол муаммоси атрофида яна да кўпроқ бирлаштиришга ва уларнинг Оролбуйи ҳудудидаги бугунги вазиятни яхшилаш йўлидаги олиб борилаётган ишларга ўз ҳиссаларини қўшишига ишонч билдирди. Борган сари бутун халқаро ҳамжамиятнинг ҳаракатларини бирлаштиришни талаб қилаётган Орол денгизининг экологик инқирозига халқаро жамоатчилик ва донор мамлакатларнинг эътиборини яна да кўпроқ қаратиш лозимлигини ҳам таъкидлаб ўтди.
Траст фонднинг ташкил этиш ташаббусини Япония, Норвегия, Нигерия, Қозоғистон, Жазоир давлатлари, шунингдек, бир қатор нодавлат ташкилотлар вакиллари қўллаб-қувватлади. Норвегия делегацияси эса ўз ҳукумати томонидан Оролбуйи халқига ёрдам кўрсатиш фондига 1,2 млн. АҚШ долларини ажратишга қарор қилганлигини маълум қилди.
Албатта, фаолиятини бошлаган инсон хавфсизлиги буйича кўпшериклик траст фонди яқин йилларда ўзининг самарасини бериб, Оролбуйи аҳолисининг турмиш тарзини яхшилаб, келажакга бўлган ишончини янада оширади ҳамда буткул дунё ҳамжамиятини табиат неъматларидан натижали фойдаланишга чақиради.  

 

 

Бошқа янгиликлар RSS

19.02.2019 ОРОЛ ДЕНГИЗИНИНГ ҚУРИГАН ТУБИДА ИШЛАР ҚАНДАЙ КЕТМОҚДА?

Кеча кимсасиз ҳувиллаб ётган Орол денгизининг сувсиз қолган ҳудуди бугун ҳақиқий меҳнат майдонига айланган.

18.02.2019 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАГИ ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАЛАРИГА ХИЗМАТ АВТОМАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, шаҳар ҳамда туман Халқ қабулхоналарига хизмат автомашиналарини топшириш маросими бўлиб ўтди.