Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

ФАОЛ ЁШ ОИЛАЛАР ЯНГИ ЙИЛНИ ЯНГИ УЙЛАРДА КУТИБ ОЛИШАДИ

Нукус шаҳри «Қумбыз аўыл» маҳаллар фуқаролар йиғини ҳудудида мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган навбатдаги 48 та ёш оилаларга хонадон калитлари топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Ҳамраев, Нукус шаҳар ҳокими П.Тўрешов, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси ўринбосари С.Махсудов, Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси А.Данияров ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрда қабул қилинган “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Муҳтарам Президентимиз томонидан 2017 йил 5 июлда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонига асос Қорақалпоғистон Республикаси фаол ёш оилалари кетма-кет уй-жойлар билан таъминланиб келинмоқда.

Ушбу кўп қаватли уй-жойлар «Қоңырат Строй Стил» масъулияти чекланган жамияти моҳир қурувчилари томонидан белгиланган муддатда сифатли қуриб битказилди. Уй-жойлар замановий маиший ускуналар билан таъминланган.

Тадбирда нутқ сўзлаганлар томонидан янги хонадон эгалари қизғин қутланиб, уларга имтиёзли кредит асосидаги хонадон калитлари тантанали равишда туҳфа этилди.

– Санъат соҳасидаги ижодий меҳнатларимни эътиборга олиб, ушбу замоновий хонадонга эга бўлиш бахти насиб этганидан жудаям хурсандман, – дейди Нукус педагогика коллежи ўқитувчиси, Ўзбекистон миқёсидаги бир нечта танловлар ғолиби Ерисбай бахши Асқаров. – Бу учун аввало, биз ёшларнинг ғамхўрчиси Муҳтарам Президентимизга, Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматига, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашига миннотдарчилик билдираман. Шунингдек, бугунги бахтли ёш оилалар – барча иқтидорли тенгдошларимни янги хонадонга эга бўлиши билан чин қалбдан муборакбод этаман. Келажакда бизга берилган юқари ишончни оқлашда, яъни мамлакатимиз ижтимоий соҳасида янада фаол иштирок этишда бор куч ва ғайратимизни сарфлаймиз.

Тантанали тадбир Қорақалпоғистон Республикаси таниқли санъаткорлари концерт дастури билан давом этди.

 

Бошқа янгиликлар RSS

19.02.2019 ОРОЛ ДЕНГИЗИНИНГ ҚУРИГАН ТУБИДА ИШЛАР ҚАНДАЙ КЕТМОҚДА?

Кеча кимсасиз ҳувиллаб ётган Орол денгизининг сувсиз қолган ҳудуди бугун ҳақиқий меҳнат майдонига айланган.

18.02.2019 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАГИ ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАЛАРИГА ХИЗМАТ АВТОМАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, шаҳар ҳамда туман Халқ қабулхоналарига хизмат автомашиналарини топшириш маросими бўлиб ўтди.