Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

“ОРОЛ ВА МЎЙНОҚ ТАҚДИРИ: ДЕНГИЗ ЧЕКИНЯПТИ, ЛЕКИН ИНСОН ЧЕКИНМАЙДИ”

Жорий йилнинг 4-январь куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси илк бор Нукус шаҳридан деярли 400 километр олисда – Оролнинг қуриган ҳудудида ўтказилди.
“Орол ва Мўйноқ тақдири: денгиз чекиняпти, лекин инсон чекинмайди” мавзусида ўтган сессияга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши Раислари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати, шунингдек, ҳукумати аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъуллари, шаҳар ва туман ҳокимлари, олимлар, тегишли муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Барчамизга маълум, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Оролбуйи аҳолисига, жумладан Муйноқ туманига қаратилаётган алоҳида эътибор натижасида ушбу ҳудудда аввал мисли кўрилмаган эзгу ишлар амалга оширилмоқда. 
Орол денгизи 45-50 йил давомида бир авлоднинг кўз ўнгида йўқолиб кетди. Ҳозирда денгизнинг қуриган майдонида 5,5 млн. гектарлик жуда катта саҳро пайдо бўлиб, ундан атмосферага йилига 100 миллион тоннадан ортиқ тузли чанг кўтарилмоқда. Бу зарралар олис-олислар – Ирландия музликлари, Европа давлатлари, Норвегия ўрмонлари, ҳаттоки, Антарктидагача етиб бормоқда. Жаҳон муаммосига айланган Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш юзасидан Муҳтарам Президентимизнинг БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида бу муаммога жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратгани, шунингдек, Юртбошимизнинг ташаббуслари билан БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фонди ташкил қилинганлиги Оролбуйи аҳолисига янги ҳаёт бағишламоқда.
Сессияда таъкидланишича, Мўйноқда Судочье, Мўйноқ қўлтиғи, Междуречье, Жалтирбас каби 10-17 минг гектарни ташкил қиладиган кўлларни сақлаб қолиш ва балиқчиликни ривожлантириш бўйича дастур қилинмоқда. Ушбу кўллардан тутилган балиқлар Мўйноқ консерва заводига етказиб берилади ҳамда кўллардаги қамишлар туманда қурилаётган ДСП заводи хомашёси бўлиб хизмат қилади.
Президентимизнинг ўткан йилнинг 15-16-ноябрь кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи давомида ва Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам Орол ва Мўйноқ мавзусига алоҳида эътибор қаратиб, денгизнинг қуриган ҳудудида 500 минг гектарлик ўрмонзорларни барпо қилиш буйича топшириқларни белгилаб берган эди. 
Ҳимоя ўрмонзорларни барпо қилиш мақсадидаги эзгу ишлар 2018 йил 17 декабрдан бошланди. Мўйноқ тумани марказидан 130-140 километр узоқликда, Оролнинг қуриган тубида штаб ташкил қилиниб, шу кунга қадар 119750 минг гектардан ортиқ майдон экиш учун тайёрланди ҳамда 34665 минг гектардан ортиқ майдонга саксовул уруғи экилди. 
Оролнинг қуриган тубида ўтказилаётган тадбирларга республикамиз ва вилоятлардан жами 1 минг 500 дан ортиқ киши ҳамда 400 дан ортиқ техникалар жалб қилинган.
Халқаро пресс-клубнинг ушбу сессияси мобайнида хайрли ишга қўл урилгани, яъни, жонли эфир орқали Мўйноқда олиб борилаётган кенг кўламли ишларга ўз ҳиссамни қўшаман, яъни хайр-саховат қилишни хоҳловчилар учун махсус ҳисоб рақами очилгани эълон қилинди. Ушбу ҳисоб рақамига қисқа вақт ичида юртдошларимиздан 6 миллиард сўмдан ортиқ пул келиб тушгани таъкидланди. Мазкур ҳисоб рақамига келиб тушган пуллар эса оғир шароитда меҳнат қилаётган юртдошларимизга ҳар томонлама шароит яратиш учун, ўрмонзор барпо қилишдаги бошқа мақсадларга йўналтирилади.

 

 

Бошқа янгиликлар RSS

14.06.2019 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА АЙРИМ ФЕРМЕРЛАР ГЕКТАРИДАН 80 ЦЕНТНЕРГА ЯҚИН ҲОСИЛ ОЛМАҚДА

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудида ризқ-рўзимиз бўлган ғаллани қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш ишлари қизғин паллага кирган. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида ғалла ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.

11.06.2019 Қувайтнинг яна бир инвестори билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда

Жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Қувайт давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Б.Аълоев ва “Petroleum Dynamics Oil & Gas” компаниясининг вице-президенти Махаешом Арйей раҳбарлигида делегация республикамизга ташриф буюрди.

10.06.2019 Ўзбекистон театрларининг республика фестивали

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Сени куйлаймиз, замондош!” Ўзбекистон театрлари V республика фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

08.06.2019 ПИЛЛАКОРЛАРИМИЗ ШАРТНОМА РЕЖАСИНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРДИ

Пилла – халқ бойлиги. Қишлоқ хўжалиги соҳасида пиллачиликнинг ўз ўрни бор. Буни теранг англаган республикамиз пиллакорлари ҳар йили пилладан мўл ҳосил олиш учун тинимсиз меҳнат қилмоқда.