Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

Янгиликлар

17.03.2015 Кузатувчилар миссияси вакили билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссиясида МДҲ кузатувчилар миссияси штаб раҳбарининг ўринбосари Олег Кулеба билан учрашув бўлиб ўтди.

14.03.2015 Жўқорғи Кенгесда Қабул

Юртимизда шоира Зулфия таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланаётган бир пайтда қорақалпоғистонлик яна бир иқтидорли қиз, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети қошидаги 1-Академик лицей ўқувчиси Шаҳзада Базарбаева Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлди.

10.03.2015 Тантанали йиғилиш

Президентимиз Ислом Каримов 2004 йил 25 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони хотин-қизларнинг жамиятдаги фаолигини янада ошириш, уларнинг билим олиши, меҳнат қилиши, иқтидор ва қобилиятларини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратишда муҳим омил бўлмоқда. 

05.03.2015 Сайлов комиссиялари ишига бағишланди

Нукусда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича участка сайлов комиссиялари ишини ташкил этиш ва комиссия аъзоларининг ҳуқуқий билимини оширишга бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. 

02.03.2015 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг учинчи сессияси тўғрисида ахборот

Шу йил 2 март куни Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг учинчи сессияси бўлиб ўтди.

28.02.2015 Зулфиядан таралар зиё

Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат мусиқали театрида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия Исроилова таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

26.02.2015 Ислом Каримовнинг Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашуви

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов 26 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашди.

26.02.2015 Ҳуқуқий маданиятни оширишга бағишланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 1-Қорақалпоғистон округида аҳолининг сайловга оид ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга бағишланган семинар бўлди.

24.02.2015 Жўқорғи Кенгесда қабул

23 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов республикамизга хизмат сафари билан ташриф буюрган Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Викрам Кумар Дораисвами ва элчихонанинг дипломатия миссияси консулининг иккинчи котиби Нигам Прачини қабул қилди.

20.02.2015 Акмал Саидовнинг Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашуви

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири 20 февраль куни Нукус шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Акмал Саидов билан учрашди.