Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси

⌂ ЎЗ ҚР РУ EN

Янгиликлар

29.10.2013 Тўққиз ойнинг якунига бағишланди

29 октябрь куни Нукусда 2013 йилнинг 9 ойида Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг якунлари ва жорий йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг муҳим вазифаларининг сўзсиз ижросини таъминлаш чораларига бағишланган мажлис бўлиб, унга тегишли вазирлик ва идораларнинг, ташкилот ва корхоналарнинг, тижорат банкларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг раҳбарлари, депутатлар ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари қатнашди.

10.10.2013 Янги лойиҳалар

Оролбўйи минтақасида кимё саноатининг ривожланишида “Қўнғирот сода заводи” унитар корхоносининг ўрни салмоқли. Ички бозоримиз талабларидан келиб чиқиб ва қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида завод томонидан 2013-2015 йилларда янги бешта йирик лойиҳани амалга ошириш белгиланган.

10.10.2013 Туризмни ривожлантириш

Нукусда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи томонидан ташкил қилинган “Ўзаро ҳамкорлик: Ўзбекистонда туризм ва музейлар” мавзусида миллий семинар бўлиб ўтди.

10.10.2013 Яна битта ғалаба

Яқинда Хитой Халқ Республикасининг Люан шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб, унда дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан келган 300 дан зиёд спортчилар ўзаро куч синашди.